Туғруқхонадаги гўдаклар ўлими нега яширилади?

06.07.2023 08:37

Ўзбекистонда 2022 йил якуни бўйича 172 068 та ўлим ҳолатлари қайд этилган. Шундан 7885 таси гўдаклар ўлимидир.

Охирги йилларда оналар ва болалар ўлимининг сезиларли даражада ошиши, аммо баъзи ҳолатларда бундай статистикаларнинг яширилиш ҳолатларига гувоҳ бўлмоқдамиз. Хўш, нима учун оналар ва болалар ўлими билан боғлиқ статистика яширилади?

Статистика агентлиги томонидан ўтказилган матбуот анжуманида Rost24.uz мухбирининг ушбу мазмундаги саволига Статистика агентлиги директори ўринбосари Зоҳиджон Зияев қуйдагича жавоб берди:

Зоҳиджон Зияев 
Статистика агентлиги директори ўринбосари 

— Расмий статистикага кўра, ўлим кўрсаткичлари белгиланган методологияга асосан ҳозирги кунда қилинган энг муҳим интеграциялардан бири Адлия вазирлиги билан туғилиш ва ўлим тўғрисидаги интеграцияларни йўлга қўйилганлигидир. Ўлим тўғрисидаги маълумотлар Адлия вазирлиги томонидан келиб чиқади, сабаби ўлимни рўйхатдан ўтказиш Адлия вазирлиги бўлимларининг зиммасида ҳисобланади», — деди у.

Шу билан бирга, Статистика агентлиги бошқарма бошлиғи Зойир Йўлдошев эса шундай жавоб қилди:

Зойир Йўлдошев
Статистика агентлиги бошқарма бошлиғи 

— Ўлим тўғрисидаги маълумотлар интеграция натижасида автоматик тарзда инсон омилисиз статистика идораси базасига келиб тушади. Шунга кўра, статистика агентлиги маълумотларни шакллантиради, яъни, ўлганлар сони, қанақа сабабга кўра, ёши, жинси бўйича маълумотлар шакллантириб, йиллик даврийликда бериб борилади. Болалар ўлими бўйича маълумотлар автоматик равишда статистика агентлигига келади. Лекин оналар ўлими бўйича  айрим жиҳатлар бор. Шундан келиб чиқиб, буни Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан идоравий маълумот сифатида олинади. 2022 йил якуни бўйича жами 172 068 та ўлим қайд этилган бўлса, шундан 7885 таси гўдаклар ўлими ҳисобланади. Оналар ўлими бўйича эса, 2022 йил давомида 130 та ўлим ҳолатлари қайд этилган», — деди Йўлдошев.

Тўғри ва аниқ статистик маълумотлар берилиши, умуман статистик маълумотларни аниқлаш бўйича ҳали ҳам деярли аниқ механизм йўқлиги шу ерда кўзга кўриниб қолади.

@rost24_uz_bot — Хабар йўлланг. Сизнинг хоҳишингизга кўра ҳар қандай маълумот сир сақланади
0
Изоҳ қолдириш
Изоҳлар