Вазирликка кўра, ёниш натижасида жами 41 миллион сўмдан ортиқ миқдорда зарар етказилганлиги аниқланган.
Кеча, Rost24.uz'нинг тармоқ саҳифалари орқали Тошкент вилояти, Чиноз тумани ҳудудда катта дала ёнаётгани ҳақида хабар бергандик.
Шундан сўнг, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳолат юзасидан маълумот берди.
Бугун Экология вазирлигининг маълум қилишича, вазирлик ва Тошкент вилояти Экология бошқармаси масъуллари томонидан воқеа жойида дастлабки ўрганиш ишлари олиб борилган.
«Ўрганиш давомида Чиноз тумани, “Тиллатопган” МФЙ ҳудудидан ўтувчи М-39 автомагистрал йўл бўйида жойлашган “Чиноз Т.С даласи” фермер хўжалигига қарашли ғалладан бўшаган ер майдонида 11,6 гектар сомонпоя қолдиқлари ёқилганлиги аниқланди.
Натижада дала чегара қисмига қатор қилиб экилган 17 туп тут дарахти ўсишдан тўхтамаслик даражасида шикастланган.
Ёниш натижасида тупроқдаги гумус ва азотнинг йўқолиб кетгани ва тупроқ унумдорлигига 24 692 896 сўм, ўсимлик дунёсига эса 16 830 000 сўм миқдорида зарар етказилганлиги аниқланди», дейилади вазирлик хабарида.
«Ҳолат юзасидан фермер хўжалиги раҳбари А.Й.дан сомонпоя қолдиқларининг ёқилиши бўйича воқеа жойида ёзма равишда тушунтириш олинди, ҳуқуқбузар эса етказилган зарарни қонуний тартибда тўлайдиган бўлди», дейилади хабарда.