Шимолий Кореяда ўз жонига қасд қилувчилар сони кўпаймоқда. Хориж ОАВ бунинг сабабини ўта қашшоқлик ва очлик билан боғлашмоқда.
Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин маҳаллий ҳокимият органларига ўз ҳудудларида ўз жонига қасд қилиш ҳолатларининг олдини олишни талаб қилувчи махфий буйруқ берди, деб ёзмоқда хориж ОАВ.
Маълумотларга кўра, буйруқда ўз жонига қасд қилиш “социализмга ва ватанга хиёнат қилиш ҳаракати” деб таснифланади ҳамда бундай ҳолатлар учун маҳаллий ҳокимият органлари жавобгар бўлиши қайд этилган.
Май ойи охирида Жанубий Корея Миллий разведка бошқармаси Шимолий Кореяда ўз жонига қасд қилишлар сони ўтган йилга нисбатан 40 фоизга ошгани ҳақида хабар берган эди.
Бошқарма маълумотларига кўра, бу — “Шимолий Кореяда аҳолининг оғир аҳволи туфайли кўп сонли ички ташвишлар” билан боғлиқ.
Биргина Чхонгжин шаҳри ва унинг атрофидаги туманларда 35 та ўз жонига қасд қилиш ҳолатлари қайд этилган. Баъзи ҳолларда бутун бошли оилалар ўз жонига қасд қилмоқда.