Расул Кушербаевнинг таклифига депутат Жаҳонгир Зияев қарши чиқмоқда

31.01.2021 04:56
  • …Расул Кушербаев айтганидек, ҳақиқатан бу масала жуда долзарб, аммо 2 ёшгача бўлган болаларнинг ҳаммасига  бола пулини қайтариш фикримча тўғри эмас. Барча болаларга у қандай таъминланган бўлишидан қатъий назар тўлов ажратиш назаримда солиқ тўловчилар учун юк бўлиши мумкин. Қолаверса, бу мақсадли ҳам эмас. Пули бор, ўзига тўқ оилалар ёрдам пулини олишга бормаслиги, улар учун бу ортиқча ҳужжатбозлик ва ноқулайликлар келтириб чиқариши ҳам мумкин. Аммо, ўша ажратилган пулларни “амаллаб” ўзлаштириб юборадиганлар аниқ топилади.

ЎзМТДП депутати Жаҳонгир Зияев Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Расул Кушербаевнинг 2 ёшгача бўлган болаларга бола пулини қайтариш таклифига қарши чиқди. Унинг фикрича, бу солиқ тўловчилар учун ортиқча юк бўлади.

Депутат Жаҳонгир Зияев бола учун нафақа ажратиш йўлларини бошқа оптимал йўлларини тадбиқ қилиш керак, деган қарашлар тарафдори. Унинг фикрича, айни дамда Ўзбекистонда мавжуд бўлган ёрдам пули ажратиш тизими ўзини оқламаяпти.

Депутат фикрини шундай изоҳламоқда: 

“Яқиндагина, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси  депутати Расул Кушербаев “2 ёшгача бола пулини ҳаммага қайтариб бериш керак. Бу масаланинг актуаллиги ҳали ҳам йўқолгани йўқ”, деган фикр билан чиқди.
"Расул Кушербаев айтганидек, ҳақиқатан бу масала жуда долзарб, аммо 2 ёшгача бўлган болаларнинг ҳаммасига  бола пулини қайтариш фикримча тўғри эмас. Барча болаларга у қандай таъминланган бўлишидан қатъий назар тўлов ажратиш назаримда солиқ тўловчилар учун юк бўлиши мумкин. Қолаверса, бу мақсадли ҳам эмас. Пули бор, ўзига тўқ оилалар ёрдам пулини олишга бормаслиги, улар учун бу ортиқча ҳужжатбозлик ва ноқулайликлар келтириб чиқариши ҳам мумкин. Аммо, ўша ажратилган пулларни “амаллаб” ўзлаштириб юборадиганлар аниқ топилади. Бунда солиқ тўловчиларнинг пули яна мақсадсиз сарфланади. Назаримда аҳолини даромади маълумотлари аниқ электронлаштирилса ва фуқароларнинг даромадларига кўра ёрдам пули ажратиш белгиланса мақсадли бўлар эди. Айтмоқчиманки, кам таъминланганини исботлаш учун маълумотнома тўплаб, югуриб юрмасин. Фақатгина маълум миқдорда маош пули белгиланиб, шу миқдордан кам пул олувчи оилаларнинг фарзандига ёрдам пули ажратилсин ҳамда бу ишларнинг ҳаммаси инсон омилисиз солиқ тўловчининг идентификацион рақам маълумотлари орқали амалга ошиши керак. Кам таъминланган оила фарзандларини биз шундайлигича ташлаб қўя олмаймиз. Бу Ўзбекистон қўшилган халқаро конвенцияларга ҳам зид. Шунингдек, баъзи қишлоқ жойларда сақланиб қолганидек, фақатгина ёрдам пулига бутун оила рўзғор қилишига ҳам йўл қўймаслик керак. Фуқаролар хайрия ва ёрдам пулларига қараб яшашга ўрганмасинлар. Бола учун ёрдам пулини тиббий муолажа, боғча пулидан озод қилиш, махсус, бола учун керакли озиқ-овқатлар билан ҳам алмаштириш тўғридир. Кўпгина давлатларда хусусан, АҚШда бола учун ажратилган пул мақсадли сарфланиши учун тўлов карточкалари берилади. Бу карточка орқали фақатгина тамаки, алькоголь ичимликлардан ташқари озиқ-овқат маҳсулотларини сотиб олиш мумкин. Карточка айнан бола пулини унинг ота-онаси бошқа мақсадда сарфламаслиги учун берилади. Балки, бизда ҳам шу методларни ўйлаб чиқиш керакдир. Ҳар қандай тақдирда ҳам менинг назаримда ҳозирда Ўзбекистонда мавжуд бўлган кам таъминланган оила фарзандларига бола пули ажратиш тизимини янгилаш, оптималлаштириш зарур. Бу тизимда камчиликлар борлиги, унинг салбий оқибатлари кўриниб қолган. Назаримда, айни дамдаги ёрдам пулини ажратиш тизими ўзини оқламаяпти”, дейди Мирзо Улуғбек туман кенгаши депутати Жаҳонгир Зияев.

Ўзбекистонда ҳозирда амалда бўлган тизимга кўра, кам таъминланган оилаларнинг 14 ёшгача бўлган фарзандларига маълум миқдорда пул ажратилади.

2020 йил 1 февралдан бошлаб республика ҳудудида 14 ёшгача болалари бўлган оилаларга нафақа, 2 ёшгача бола парвариши нафақаси, кам таъминланган оилаларга бериладиган моддий ёрдам ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятидаги муҳтож оилаларга бир марталик моддий ёрдамнинг қуйидаги миқдорлари белгиланган.
Унга кўра:
• бир болали оилаларга – 131 000 сўм;
• икки болали оилаларга – 217 000 сўм;
• уч ва ундан ортиқ болали оилаларга – 304 000 сўм;
• 2 ёшгача бола парвариши бўйича нафақа – 434 000 сўм;
• кам таъминланган оилаларга бериладиган моддий ёрдам – 326 000 сўмдан 653 000 сўмгача;
• Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятидаги муҳтож оилаларга бир марталик моддий ёрдам – 434 000 сўмдан 1 085 000 сўмгача этиб белгиланган.

@rost24_uz_bot — Хабар йўлланг. Сизнинг хоҳишингизга кўра ҳар қандай маълумот сир сақланади
9
Изоҳ қолдириш
Изоҳлар
17.11.2021 05:41
Rasul kusherboevni sózlariga qóshilaman
17.11.2021 05:40
3 marotaba urundim 2 yoshgacha bólgan bolamni haqqini ololmayapman. Hech joyda ishlamaydi deb chiqormayapdi men nima qilishim kk endi kimga murojat qilay?
03.02.2021 18:56
Хеч бири Владимир Вольфович Жириновский дек ишлай олмайди, эссиз...
03.02.2021 12:16
ЗИЁЕВНИ ФАМИЛИЯСИ ЗИЁ БУЛСА ХАМ БИЛИМИ КОРОНГУЕВ ВА ЧАЛАСАВОДОВ ЭКАН!!!
01.02.2021 19:36
Хамма туг'илган болаларга 2 ёшгача бола пулини Бериш керак. Ортикча хужжатбозлик нимага керак. 1 та гувохнома ва ота онасини паспорти Билан расмийлаштириб берса Давлат камбагал булиб колмайди.
01.02.2021 18:42
Rasul Kusherboevni gapiga qo'shilaman 2yoshgachali bolalar pulini hammaga berish kerak uyi temir darvoza bo'lsa berilmaydi deyishadi temir bo'sa boy bo'ladimi yoki moshinasi bo'lsa boy bo'ladimi damas yoki tikosi bolsa boy bo'ladimi mantiq qani buyerda bu moshinani bitta yoki bir nechta oyligiga olmaganku bir yillik oyligiga ham ololmamaydi yillar davomi misqollab yegib olyabdi shu moshinasini va temir darvozasini yoki kiriditga oladi olgan oyligi kiriditga ketsa bolaga nima qoladi shu 2 yil ichida onaga ham bolaga ham parvarish kerak xech bo'lmasa shu pulni olib ona o'ziga va bolasiga ishlatadimi. Nega ona va bolalar o'rtasida kasaliklar ko'payib bola va ona nimjon bo'lib ketyabdi shu 2 yillikda o'zini tiklab olishda etishmovchilk bo'lgani uchun.
01.02.2021 10:12
Deputat Rasul Qushirboevni fikirlari 100 foiz tahsinga loyiq ahirbu bolani haqi buni hech bir shahs inkor qilishi kerak emas olga janob Qushirboev
01.02.2021 10:08
Жахонгир Зияев тугри айтяпти
01.02.2021 08:33
Вазиятларни назорат килиб берган яхши. Лекин имкон булса купчиликга берилса яхши, сабаби хозирда мухтож оилалар куп. Буни синчиклаб текшириб назорат килиб юрувчи ишчи ташкил килиш шарт...!
31.01.2021 23:33
2 йошкачан болган бола пулини бериш керак
31.01.2021 21:50
Мен депутат Жахонгир Зияевнинг фикрига кушилмайман, " бола пули" хужжат тугирлаб, боласининг хаккини сураб борган хар бир фукарога берилиши шарт. Даромадингиз уртача "мезон" дан ошиб кетган, сизга берилмайди, деб кайтарилиши керак эмас. "Оила даромади" ни хисобга олганда карияларнинг нафака пулини хисобга олиш керак эмас, ундан кура ёш боласи бор оилаларнинг "отаси"ни иш билан таьминлангизлар, маошини оширингизлар, майли уша пластик карталарини ташкил этингизлар, болалар озик- овкати ва кийим кечагини сифатли ва арзон килишнинг йулларини уйлаб топингизлар...."Ёрдам пулига бутун оила рузгор килишига хам йул куймаслик керак", дебди хурматли депутатимиз, ёрдам пули канча берилади билмадиму, лекин "бола пули" га бутун оилани бокиб буладими, масалан, 180 минг сумга...? Бу пулга боланинг узини хам бокиб булмайдику!?...Амалдорлр давлатнинг миллионлаб пулларини чунтакларига уриб маишатда яшасалар у хеч кимнинг гарданига юк булмайди, лекин боласининг хаккини сураган оиланинг арзимас маошлари " даромад " деб тийин-тийинигача хисобланади...кани хакикат, урток депутат? Халкка ёрдам бериш урнига болаларнинг пулидан "эконом" килиш йулларини излаяпсизми? Мен шахсан Р. Кушербаевнинг таклифларини куллайман. Пулга мухтож булмаган "бойлар" хужжат тугирлашни хохлашмаса, мажбуран берилиши шарт эмас!
31.01.2021 19:24
Муҳокама қилмасдан юз фоиз ҳамма бола онасига пластик карта бепул очилиб, банкдан туғридан туғри картага тушириб бериш керак бериш керак. Табақалаштириш коррупциянинг пойдевори. Эртага пайти еелиб,бола эсон-омон вояга етса сен бола пули олмагансан деб солиқдан ёки ҳарбий хизмат тўловидан озод қилинмайдику. Ё ўқишга киришига боғчага боришида тўловларда имтиёз йўқку. Ундан кейин солиқ тўловчиларни тўлаётган солиғини ғамини смасин Зиёев ва уни партияси, шундоғам солиқни олишда камбағал ё қашшоқни чўнтагига қараб олишаётгани йўқ. Солиқ тўлашда қонун ҳамма учун қатъий, нафақа ё бошқа ижтимоий тўловга келганда табақага ажратиш ўта уят ҳолат.
31.01.2021 18:06
Кушербаев тугри айтади. Бой - камбагал деб ажратиш коррупцияга йул очади.
31.01.2021 18:00
Расул Кушербоевга чунки 2 ёшга бола пулини ҳамма олиши керак.