Истанбулда “Турк дунёси колумнистлари симпозиуми” бўлиб ўтмоқда

28.04.2023 13:54

2023 йилнинг 26-28 апрель кунлари ўтказиладиган мазкур халқаро форум Туркия Республикаси Президенти ҳузуридаги Коммуникациялар бўйича бошқарма ташаббуси билан ташкил этилди. 

Унда туркий тилли давлатлар  оммавий ахборот воситаларида фаолият юритаётган журналист ва колумнистлар иштирок  этмоқда.  Симпозиум ишида ўзбекистонлик журналистлар ҳам  қатнашяпти. 

Тадбирнинг очилиш маросимида сўзга чиққан Туркия Республикаси Президенти ҳузуридаги Коммуникациялар бўйича бошқарманинг  бўлим  мудири  Ўғуз Гёксу  халқаро форумнинг туркий дунёда интеграция ғоялари кенг қулоч ёзаётган даврда ўтаётгани аҳамиятли эканини билдирди. Унинг таъкидлашича, дунё халқлари, шу жумладан, туркий халқлар мураккаб ахборот оқимига гувоҳ бўлмоқда. Ёлғон ахборотнинг шакллари кўпаймоқда, тарқалиш географияси кенгаймоқда. Бундай шиддатли вазиятда турк дунёсининг журналистлари ва колумнистларининг бир давра атрофида йиғилиб, замонавий тенденцияларни муҳокама ва таҳлил қилиши мақсадга мувофиқ. 

Симпозиумда "Янги асрда дунё тартибининг шаклланиши", "Янги юзйилликда ОАВ" каби мавзуларда муҳокамалар бўлиб ўтмоқда.

Шуҳрат Орипов, Истанбул

@rost24_uz_bot — Хабар йўлланг. Сизнинг хоҳишингизга кўра ҳар қандай маълумот сир сақланади
0
Изоҳ қолдириш
Изоҳлар