Тошкент ҳокими қарори қонундан устунми? Амалдорлар вайронага айлантирган уйлардан репортаж

25.02.2023 19:53

Собиқ ҳоким қарор чиқарган, янгиси эса бефарқ...

Тошкент шаҳрининг Шайхонтоҳур туманидаги О. Хўжаев маҳалласи Нурафшон айланма кўчасидаги 1,70 гектарли ер Тошкент шаҳрининг собиқ ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев томонидан «Қурилиш монтаж компрессор» МЧЖ га мавжуд турар жой биноларини бузиш ва етказилган зарарни қоплаш шарти пастки қавати савдо маркази бўлган кўп қаватли турар жой биноларини қуриш учун берилган.

2019-2020 йилларда «Қурилиш монтаж компрессор» МЧЖ томонидан сотиб олинган 18-уйнинг 1, ва 3-хонадонлари нотариал идора томонидан олди-сотди шартномасида қолган хонадонларнинг розилигини олмасдан расмийлаштирилган. Ушбу 18-уйда 6 та хонадон ва умумий 12,5 сотих ер майдонидан иборат бўлиб, 6 нафар мулкдорнинг умумий мулки ҳисобланади.

Ҳозирда ушбу жойдаги уйларнинг 1,2 ва 5 хонадонлари бузиб, чала ҳолатда ташлаб кетилган. Инвестор эса ўтган 3 йил давомида аҳолидан хабар ҳам олмаган.

Инвесторлар билан боғланиш мақсадида уларнинг сайтидаги телефон рақамга қўнғироқ қилдик. Аммо биз билан гаплашган киши ўзини таништирмаслиги ҳақида қайта-қайта гапириб бу жой ҳақида маълумот берганимиздан сўнг «Мен янгиман, тўлиқ маълумот бера олмайман» деган жавобни берди.

Шайхонтоҳур туман ҳокимлиги билан мурожаатни дастлаб ўрганиш чоғида боғланганимизда бундай мурожаат келмаганлигини айтган эди. Аммо мурожаатчиларнинг бизга тақдим этган ҳужжатлари орасида туман ҳокимлигининг мурожаатга ижобий жавоб қилганлиги ҳақида ҳужжат ҳам бор.

Шунингдек, ушбу жойлардаги қурилишлар аҳолининг қайта-қайта мурожаатларидан сўнг Қурилиш бош бошқармаси ва Фавқулодда вазиятлар вазирлиги томонидан ноқонуний деб топилиб тўхтатилган. Аммо 3 йилдан буён вайрона ҳолатда турибди. У ерда яшовчи аҳоли эса шунча вақтдан буён на уйини яхшилашни, на шу ҳолатда яшашни давом эттиришни билади.

Батафсил видеода кўринг:

@rost24_uz_bot — Хабар йўлланг. Сизнинг хоҳишингизга кўра ҳар қандай маълумот сир сақланади
2
Изоҳ қолдириш
Изоҳлар