Кеча аукционни тўхтатишни талаб қилган Антикоррупция агентлиги бугун ўз фикридан қайтди

26.01.2021 11:07

Rost24 кўтарган муаммо жамоатчилик орасида катта мунозарага айланди.

Шу кеча-кундузда Ўзбекистон оммавий ахборот воситаларининг саҳифалари Ўзбекистондаги Кока-кола заводининг 57 фоизлик давлат улушининг сотилиши бўйича мунозара билан тўлди.

Мавзуни энг биринчи бўлиб Rost24 ахборот сайти кўтариб чиққан эди. Шундан сўнг Xabar.uz сайтида ҳам ушбу мавзу юзасидан “Ўзбекистондаги «Coca-Cola»нинг давлат улушини сотиб олиш учун 150 миллион АҚШ доллари берадиганлар бор. Аммо...” номли танқидий мақола пайдо бўлди. Унда Ўзбекистондаги 1-рақамли, йиллик савдо айланмаси 1,5 триллион йиллик соф фойдаси 27 миллион доллар бўлган, барқарор даромадга эга заводни сотиб олиш учун «Hydrolife Bottlers» МЧЖ 150 миллион АҚШ доллари ҳам тўлашга тайёрлиги, аммо «Coca-Cola Ichimligi Uzbekiston Ltd» МЧЖнинг 57,118 фоиз давлат улуши 70 миллион долларга сотилиш арафасида тургани баён қилинган.

Журналист ва блогерларнинг, ижтимоий тармоқлардаги жамоатчиликнинг фикрлари Коррупцияга қарши курашиш агентлигига ҳам етиб борди. Натижада агентлик «Coca-Cola Ichimligi Uzbekiston Ltd» МЧЖнинг 57,118 фоиз давлат улушининг сотилишдаги фақат тақиқдан иборат шартларни ўрганиб чиқиб, аукцион шартларида шаффофлик йўқлигини аниқлади ва аукционни тўхтатиш бўйича тегишли идораларга тақдимнома киритди.

Яқинда ташкил этилган Коррупцияга қарши курашиш агентлигининг мазкур ҳаракати Ўзбекистондаги йирик коррупция аломатлари сезилган жараённи бартараф этиш бўйича илк ҳаракатларидан бири сифатида қаралди.

«Coca-Cola Ichimligi Uzbekiston Ltd» МЧЖнинг давлат улуши сотилишидаги ғирромлик – фақат хорижий биргина компанияга сотиш учун мўлжаллаб тузилган шартлар, маҳаллий тадбиркорлар иштирокини тақиқловчи талаблар илгари сурилди. Хориж ОАВ ва иқтисодчилар ҳам бу мавзу атрофида баҳсга қўшилди. Россиянинг нуфузли сайтларида ҳам Ўзбекистон Кока-коласининг савдосидаги ноҳақликлар ва Ўзбекистон Коррупцияга қарши курашиш агентлигининг таҳсинга сазавор ҳаракатлари баён этилди.

Шундан сўнг бир неча соат вақт ўтиб Давлат активларини бошқариш агентлиги Коррупцияга қарши курашиш агентлигининг ушбу Тақдимномасига расмий муносабат билдирди.

Муносабатнинг якунида шундай дейилади:

“Таъкидланишича, “Coca cola Ichimligi Uzbekiston, Ltd” МЧЖдаги давлат улушини сотиш ҳалол, очиқ ва шаффоф усулларда ҳамда дунёдаги ўзининг ўрнига эга ва номига путур етмаган халқаро компаниялар иштирокида амалга оширилмоқда.”

Мураккаб сўзлар билан айтилган бу жавобнинг асл моҳиятини англаш мушкул эмас, назаримизда.

Шундан сўнг Коррупцияга қарши курашиш агентлиги тегишли ташкилотларга тақдимнома киритганига бир кун ҳам ўтмай ўз фикридан қайтди.

“Агентлик хусусийлаштириш жараёнларини халқаро компаниялар иштирокида амалга оширилаётган бундай янги амалиётни тўла қўллаб-қувватлайди ва хусусийлаштириш жараёнининг давом эттирилишига эътирози йўқлигини маълум қилади”, дейилади Коррупцияга қарши курашиш агентлигининг 24 соатдан кейинги баёнотида.

@rost24_uz_bot — Хабар йўлланг. Сизнинг хоҳишингизга кўра ҳар қандай маълумот сир сақланади
5
Изоҳ қолдириш
Изоҳлар
27.01.2021 19:16
Ex yibanlar, oxiri Uzbekistonni enasinikiga tiqishasan
27.01.2021 09:13
Бундай ахвол булса,окибати яхши булмайди.
26.01.2021 17:14
Ана Сизга сюрпириз, мана Сизга сюрпириз. Агентликда ўтирганлар, ҳеч бўлмаса ўз Давлат ташкилотингни ҳурматидан ҳам, номига бўлса ҳам уч кун индамай туриб текширилди, кўриб чиқилди деб кейин очиб бермайсанми. Виждонсизлар, мутаҳамлар, ҳалқ душманлари, коррупциани йўқотиш ўрнига тегирмонига сув қуйаётган, қўмита раҳбари ва амалдорлар, ҳалқникини еб, тиқилиб қон қақшаб ўлинглар. Асосий қисмини юқоридагиларга узатинглар, ишларингнда юқори вазифага еўтариласанлар. Ҳайф силарга ҳалқ ҳисобидан ойлик олиб, тузлиғига туфураётганлар.