Ўзбекистондаги Coca-Cola корхонаси шубҳали нархда, арзон сотилмоқда... "Сирли" харидор олдиндан аниқ

11.01.2021 10:03

Сотишга устаси-фаранг амалдорларимизнинг ғайри оддий ҳаракатлари

Ўзбекистондаги алькоголсиз ичимлик ишлаб чиқарувчи «Coca-Cola Ichimligi Uzbekiston, Ltd» МЧЖ (CCIU)нинг 57,118 фоизлик давлат улуши сотувга қўйилганлиги барчага маълум.

Ушбу корхона Ўзбекистонда 1-рақамли, жаҳоннинг 4 та сифат сертификатини қўлга киритган ягона, барқарор ишлаб чиқаришга эга завод ҳисобланади. Биргина 2019 йилдаги ишлаб чиқаришини олсак, бозордаги улуши қарийб 47 фоизни ташкил этган бўлиб бу энг яқин рақобатчисидан 70 фоизга кўпдир. Компания айнан шу йили 1 триллион 455 миллиард сўм даромад қилган. Бир йиллик соф фойда эса, 270 миллиард сўм. (ДАБА сайтида 207 миллиард сўм қилиб кўрсатилган.)

Шу жойда ҳақли бир савол туғилади: барқарор ишлаб чиқариш ва катта даромадга эга Ўзбекистондаги 1-рақамли заводни сотиш кимга керак бўлиб қолди?

САВДОДАГИ АНГЛАШИЛМОВЧИЛИК, ТУШУНАРСИЗЛИК ВА ТАҚИҚЛАР ҒИРРОМЛИКНИ АНГЛАТМАЙДИМИ?

«Coca-Cola Ichimligi Uzbekiston, Ltd» МЧЖнинг давлат улушини сотиш Давлат активларини бошқариш агентлиги (ДАБА)га юклатилган.

Агентлик эса давр ва ислоҳотларимиз талаби – очиқликка амал қилган ҳолда савдони онлайн ўтказмоқда. Талабгорларнинг рўйхатдан ўтиши ҳам онлайн қилинган.

Аммо айнан Кока-кола компаниясининг савдосига қўйилган талаблар одамни чўчитиб қўймоқда. Унинг шартларини ўқиш учун қўйилган ШАРТ ҳам ғайриоддий туюляпти. Аниқроғи, шартлар билан танишмоқчи бўлган ўқувчининг зиммасига бир қанча талаб ва шартларни юклайдиган қонунга зид талаблар баён этилган. Охирида эса шартларга розилик билдириш учун имзо тариқасида “Юқоридаги маълумотларни ўқиб чиқдим ва розилик билдираман” тугмасини босишингиз керак бўлади. Акс ҳолда кира олмайсиз.

Ушбу шартдан чўчимай кирдингиз. Аммо савдода қатнашиш қоидалари ҳам одамни қўрқитишни бошлайди.

Қонуний жиҳатдан олиб қарайдиган бўлсак, онлайн савдо қонун-қоидалари эълон қилинган кундан бошлаб бузилган: ДАБА сайтидаги Хусусийлаштириш тартибининг 2.8. бандида “Савдолар ўтказилиши тўғрисидаги билдиришнома веб-порталда савдоларни ўтказишдан камида ўттиз календарь кун олдин жойлаштирилади.” дейилган. CCIUнинг давлат улуши сотилиши тўғрисидаги эълонда эса муддат 2020 йилнинг 16 декабрь куни жойлаштирилиб, рўйхатдан ўтиш муддати 2020 йил 31 декабрь соат 18:00 гача белгиланган.

Эълондаги баён қилинган “Қўшимча шартлар”да эса сотиш билан шуғулланадиган ташкилот томонидан тасаввурга сиғдириб бўлмас шартлар қўйилган. Ўзи эса ҳеч қандай мажбурият олмаслигини баён қилиб ўтган. Бу шарт ва талабларни ўқиган одам ҳеч қандай қонун ва қонуности ҳужжатларига тўғри келмаслигини дарҳол англайди.

Танловда иштирок этувчиларни саралаш мезонларининг шартларини қисман келтириб ўтамиз:

Бундан яққол кўриниб турибдики, ғолиб харидор олдиндан аниқ.

Энди шу жойда “сирли харидор” ким бўлиши мумкин деган ҳақли савол туғилади.

Юқорида қўйилаётган талабларга қараганда, Кока-кола компаниясининг давлат улушини биргина харидор сотиб олиши мумкин. Туркиянинг Coca-Cola İçecek компанияси И.Каримов вафотидан кейин «Coca-Cola Ichimligi Uzbekiston, Ltd» МЧЖнинг давлат улушини сотиб олиш ҳаракатига тушган эди. 2016-2017 йилларда Кока-кола компаниясини суний банкрот қилиш ишлари бошланган. Ва 2018 йилда сотишга тайёрланаётганда тўхтатиб қолинган эди.

Coca-Cola İçecek компанияси эса Ўзбекистон Кока-кола заводини сотиб олиш ниятидан қайтмади. 2020 йил 20 сентябрь куни Молия вазирлигида Европа Тикланиш ва тараққиёт банки, The Coca-Cola Company (АҚШ) ва Coca-Cola İçecek (Туркия) вакиллари билан музокаралар бўлиб ўтган. Унда «Coca-Cola Ichimligi Uzbekiston Ltd.» МЧЖ ҚКга стратегик инвестор жалб этиш масаласи имкониятлари муҳокама қилинди”, дея хабар берилади Молия вазирлигининг телеграм каналида. Бунга Европа Тикланиш ва тараққиёт банки (ЕТТБ) ёрдам бериши ҳам айтиб ўтилган.

29 октябрь куни Президентимизнинг "Давлат иштирокидаги корхоналарни ислоҳ қилиш ва давлат активларини хусусийлаштириш ҳақида"ги фармони чиқади. Хусусийлаштириладиган давлат корхоналари рўйхатида барқарор ва катта даромад билан ишлаётган Кока-кола компаниясининг номи ҳам қўшиб қўйилган.

Кейинги жараёнларга эътибор қилсангиз, биз кутган ва хавотирга сабаб бўладиган ҳодиса бўлди. Ўзбекистон Бош вазири ўринбосари Жамшид Қўчқоров Халқаро пресс-клубнинг 30 декабрь кунги сессиясида «Coca-Cola Bottlers Uzbekistan, Ltd»даги давлат улушини сотиб олиш учун 3 та ариза келиб тушганини айтиб ўтган. Биттаси азалдан харидор бўлиб келган Туркиянинг Coca-Cola İçecek компанияси. Қолган иккитаси ҳужжат учун тиргак қилинганлар бўлса ажаб эмас. Бундай дейишимизга сабаб, харидорлар номи ўта махфий равишда сир сақланмоқда.

Энг хавотирланарлиси шуки, Ж.Қўчқоровнинг айтишича, «Coca-Cola Ichimligi Uzbekiston, Ltd» МЧЖнинг 57,118 фоиз давлат улушининг энг юқори нархи 70 миллион АҚШ доллари қилиб кўрсатилганидир.

Тошкент, Наманган, Хоразм вилоятларида заводлари ва омборларига эга, шунингдек, Самарқандда қурилиши якунланаётган заводи ҳам мавжуд, йиллик соф фойдаси 270 миллиард сўм бўлган Ўзбекистондаги 1-рақамли корхона бор-йўғи 70 миллион доллар баҳоланишида қандайдир сир бор эмасмикин.

Мисол учун, Тожикистонда қурилган биргина кичкина Кока-кола заводининг ўзига 70 миллион АҚШ доллари сарфланган.

(Шу ўринда Россия билан газ бўйича қилинган савдода Президентимиз ҳам тилга олган 80 миллион АҚШ долларлик “откат” ёдимизга тушаверади.)

Тендерда ютиш эҳтимоли катта бўлган Туркиянинг Coca-Cola İçecek компаниясига қисқача тўхталадиган бўлсак, бу компания The Coca-Cola Company (АҚШ)нинг Марказий Осиёдаги дилери ҳисобланади. Ушбу компания Марказий Осиёда 25 та яхна ичимлик ишлаб чиқарувчи корхонасига эга. У барча хом-ашёни ва этикеткадан тортиб қопқоғигача (сувдан ташқари) Туркиядан олиб келади. Бу эса ҳозирда Ўзбекистондаги Кока-кола компаниясини хом-ашё билан таминловчи ўнлаб корхоналаримизнинг ёпилишига сабаб бўлади. Шунингдек, амалдорларимизнинг бу ҳаркатлари — минглаб маҳаллий аҳолининг ишсиз қолишига “хизмат қилиши” мумкин.

Ш.ХОЛМУҲАММАД ўғли, 

журналист

@rost24_uz_bot — Хабар йўлланг. Сизнинг хоҳишингизга кўра ҳар қандай маълумот сир сақланади
51
Изоҳ қолдириш
Изоҳлар
01.03.2021 16:05
Латтани иси келяпти
12.01.2021 19:49
Бунинг нима хайрон колдирадиган нарсаси бор экан? Биз буни кутган эдик, биз буни билган эдик!!!... деб хам белимизни махкам килиб куя коламиз АФСУС
12.01.2021 11:41
Мақола муаллифига ташаккур билдирмоқчиман, Амалдорларнинг қинғирликлари тўғрисида мақолалар, хабарлар чиқариб туришда аллоҳ сизга мададкор бўлсин. Сиздек жонкуярлар, ватанимиз келажаги учун қайғурадиганлар борлигидан хурсандман.
12.01.2021 11:35
Қандингни уууууур коррупционерлар!!! Қандингни ур!!! Давлатни сотишвор!!!
12.01.2021 00:52
Одамзод улганда, ер уни туйдиради
11.01.2021 20:35
Яна коррупция холати. Йуколсин муттахам угрилар.
11.01.2021 19:46
Soqqani qilmoqchi xoramilar. Enasini eshak siksin ularni. Eng sevimli ichimligim bo'lgan Coca Cola ga teginma naxxuy xoramilar
11.01.2021 19:46
Soqqani qilmoqchi xoramilar. Enasini eshak siksin ularni. Eng sevimli ichimligim bo'lgan Coca Cola ga teginma naxxuy xoramilar
11.01.2021 19:13
Хар бир ишни савол жавоби бор халк норози.