Ички ишлар вазирлиги "самосуд"ларга жамоатчилик муҳокамасидан кейингина эътибор қаратадими?

13.02.2023 15:36

Ижтимоий тармоқларда ўзини "Наказание Тесла", деб номлаган тўда ёшларни “самосуд” қилаётгани тасвирланган видеолар тарқалди. 

Бу тўда шу кунгача тасвирларни  бемалол ижтимоий тармоққа жойлаб келган. Ўтган  йилнинг 25 октябрида мазкур гуруҳ номи билан “telegram” ижтимоий тармоғида канал ҳам очилган ва 40 га яқин "самосуд" видеолари каналга жойлаштириб келинган.

Аммо ИИБ ходимлари томонидан мазкур воқеаликка ижтимоий тармоқлардаги муҳокамалардан сўнггина шу бугун эътибор қаратилди.

Қизиқ, Ички ишлар вазирлиги ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, мутасаддилар шу вақтгача наҳот эътибор қаратмаган?

Масъуллар ишлаётган бўлса, тармоқлардаги безорилик ва шафқатсизлик тарғиб қилинган каналларни нега жамоатчилик фош қилмоқда? Тармоқларда ҳали аниқлик киритилмаган бу каби канал ва тўдалар яна нечта экан?

Вазирлик матбуот котиби Шоҳрух Ғиёсов бу борадаги саволларимизга айни дамда жавоб бера олмаслигини билдириб суҳбатдан бош тортди.

Шундай вазиятда Ўзбекистон фуқароларини "самосуд"дан ҳимояланган, дейиш мумкинми?

@rost24_uz_bot — Хабар йўлланг. Сизнинг хоҳишингизга кўра ҳар қандай маълумот сир сақланади
5
Изоҳ қолдириш
Изоҳлар