Ҳаво илиқ, лекин кучли шамол ва ёмғирлар кузатилади

02.02.2023 01:34

 2 февраль куни кутилаётган об-ҳаво маълумоти

Навоий, Самарқанд, Жиззах вилоятларининг айрим жойларида шамол тезлиги 25-28 м/с гача кучайиши мумкин. Шунингдек, Самарқанд, Жиззах, Тошкент вилоятларида баъзи жойларда кучли ёғингарчилик бўлиши кутилмоқда. 

Кучли ёмғирлар туфайли 3 февралгача республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши хавфи сақланиб туради.

Республика Гидрометеорология марказининг хабар беришича, бугун Тошкентда ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан ёмғир ёғади. Ғарбдан секундига 5-10 метр тезликда шамол эсади. Шамолнинг тезлиги секундига 12-17 метргача кучайиши мумкин. Ҳарорат 10-12 даража илиқ бўлади.
 

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, айрим жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлиб, туман тушиши мумкин. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Шамолнинг тезлиги баъзи жойларда секундига 15-20 метргача кучайиши мумкин. Кундузи 3-8 даража илиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан ёмғир ёғади. Шарқдан эсаётган шамол ўз йўналишини ўзгартириб, ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда эсади. Шамолнинг тезлиги айрим жойларда секундига 15-20 метргача, Навоий вилоятининг баъзи туманларида секундига 25-28 метргача кучайиши мумкин. Ҳарорат 7-12 даража илиқ бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан ёмғир ёғади, айрим жойларда кучли бўлади. Туман тушиши мумкин. Шарқдан эсаётган шамол ўз йўналишини ўзгартириб, ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда эсади. Шамолнинг тезлиги баъзи жойларда секундига 15-20 метргача, Самарқанд, Жиззах вилоятларининг айрим туманларида секундига 25-28 метргача кучайиши мумкин. Ҳарорат кундузи 5-10, айрим жойларда 12-14 даража илиқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан ёмғир ёғади. Жойларда туман тушиши мумкин. Шарқдан эсаётган шамол ўз йўналишини ўзгартириб, ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда эсади. Шамолнинг тезлиги айрим жойларда секундига 15-20 метргача кучайиши мумкин. Ҳарорат 10-15 даража илиқ бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан ёмғир ёғади. Баъзи жойларда туман тушиши мумкин. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Ҳарорат кун давомида 3-8 даража илиқ бўлади.

Республикамизнинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан ёғингарчилик (ёмғир, қор) кузатилади, айрим жойларда кучли бўлади. Жойларда туман тушиши мумкин. Шарқдан эсаётган шамол ўз йўналишини ўзгартириб, ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда эсади. Шамолнинг тезлиги айрим жойларда секундига 17-22 метргача кучайиши мумкин. Ҳарорат 0-5 даража илиқ бўлади.

 

 


 

@rost24_uz_bot — Хабар йўлланг. Сизнинг хоҳишингизга кўра ҳар қандай маълумот сир сақланади
1
Изоҳ қолдириш
Изоҳлар