Самарқанд вилояти ҳокимлиги давлат харидлари тўғрисидаги қонунни қўпол равишда бузган раҳбарият ходимини ҳайфсан билан жазолади.
«Форумлар мажмуаси» комплексидан фойдаланиш ва хизмат кўрсатиш бошқармаси бошлиғи Хамроқул Равшанов йўқ тадбир учун 97 млн. сўмлик жонли гуллар декорациясини буюртма берган. Бу ҳақида rost24.uz нинг сўровидан сўнг шартнома бекор қилинган.
Самарқанд вилояти ҳокимлиги таркибидаги бўлим раҳбарининг бу қилмишини ҳайфсан билан жазолаган.
Маълум бўлишича, Хамроқул Равшанов бошчилигидаги «Форумлар мажмуаси» комплексидан фойдаланиш ва хизмат кўрсатиш бошқармаси мустақил шартнома тузиш ҳуқуқига ҳам эга эмас. Шунга қарамай бошқарма томонидан катта маблағ учун тендер ўтказилиб шартнома тузилган. Бу ўринда ҳокимлик ўтказган тендерда қонун бузилиши аниқланган. Яъни бир кишига тегишли икки фирма тендерда беллашган. Форумлар мажмуасида тадбир кўзда тутилмаган бўлсада қарийб 100 млн. сўмлик шартнома нима учун тузилгани номаълумлигича қолмоқда.
Мазкур коррупцион аломатлар бўлган иш эса Турдимов томонидан меҳнат кодексининг 181- моддаси биринчи қисми 1- бандига асосан ҳайфсан, интизомий жазо бериш билан чекланилган.