К.Раббимов: "Йил танлови" тадбири Ўзбекистон халқи ва давлатини ишонч кўприги орқали боғламоқда

01.02.2023 01:27

 Бу тадбир – жамиятимизни бирлаштирмоқда

“Рост24” таҳририяти ташкил қилган 2022 йил сарҳисобига бағишланган табдир бўлди. Ушбу тадбирда “Халқнинг ижтимоий ва сиёсий фаоллигини оширишдаги ҳиссаси учун” номли номинация мукофотини менга беришди. Авваламбор, мени фаолиятимга бу каби юқори баҳо беришгани учун, катта рахмат. Албатта, бу мукофотни менга берилиши – ўта нисбий. Чунки, жамиятнинг сиёсий тафаккурини ривожлантириш борасида меҳнати жуда катта бўлган минг-минглаб инсонлар бор.
                                                                  ***

Қолаверса, бу – битта менга эмас, мен билан ҳамфикр ва ҳамкор бўлган дўстларимизга, устозларимизга берилган мукофот деб ҳисоблайман. Булар Кун.уз, Азон.уз, Озодлик радиоси, ББС радиоси, Мигрант лойиҳаси, устозларим Муқимжон Қирғизбоев, Фарҳод ака Толипов, ҳамкабсларим ва дўстларим Ҳамид Содиқ, Ғайратхўжа Сайдалиев ва яна бошқа кўплаб шахсларнинг хизмати ва улуши бор.


Бугунги тадбир муҳим ижтимоий ва сиёсий аҳамиятга эга. Бу тадбир – жамиятимизни бирлаштирмоқда. Олдинлари жамиятимиз ўта пароканда эди. Давлат ва жамият ўртасида, жамият қатламлари орасида қалин деворлар бор эди. Бугунги тадбир бошланишидаги видео лавҳа ҳам Ўзбекистонни ичидаги турфа ОАВлар ва фаоллар, қолаверса, ташқаридаги ахборот манбаалари ва фаолларини ягона маконга жамлашга интилди. Ўша видео лавҳада Озодлик радиоси, Элтуз ва бошқаларнинг кўрсатилиши – ОАВлари мустақил ва мафкурадан холи бўлиши кераклигига ишорадир.
                                                                             ***

Энг фаол нодавлат ташкилоти сифатида “Эзгулик” инсон ҳуқуқлари ташкилотининг тақдирланиши – тарихий воқеа. Буни, мисол учун 1990, 2000-йилларда тасаввур қилиб бўлмасди. Яқинда ягона фарзанди сўроқлар даврида вафот этган фарғоналик онага сўз берилиши ҳам – цензурадан холи фаолиятга ва сиёсий тизимни ҳуқуқий ўзанга солиш интилиши ҳисобланади.

***

Бир сўз билан айтганда, бу тадбир Ўзбекистон халқи ва давлатини ишонч кўприги орқали боғламоқда. Сўз ва ахборот ташаббусини Ўзбекистонни ичида, айнан ҳокимиятга эшитарли ҳолда парваришлашга қаратилган миссия бажармоқда.

Камолиддин Раббимов,
сиёсатшунос

@rost24_uz_bot — Хабар йўлланг. Сизнинг хоҳишингизга кўра ҳар қандай маълумот сир сақланади
5
Изоҳ қолдириш
Изоҳлар