Human.uz нашри раҳбари Ҳуршид Далиев ҳақида инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” ташкилоти раиси Абдураҳмон Ташанов маълумот берди. Унинг сўзларига кўра, Хуршид Далиев kompromatuzb телеграм каналидаги материаллар юзасидан қўлга олинган.
Рост24 танлови давомида “Америка овози” мухбири Навбаҳор Имамова “Эзгулик” ташкилоти раиси Абдураҳмон Ташанов билан суҳбат қилди.
“Ҳозирча ҳиссиётларга берилиш керак эмас. Тергов жараёнлари бормоқда ва ҳозирча бизга ҳеч нарса маълум эмас. Ҳали суддан олдин айримлар уни (Хуршид Далиев таҳририят) қаҳрамонга чиқаришди, айримлар эса уни таъмагирга чиқаришди. Ҳамкасблар жуда кучли контраст бор. Сўз эркинлиги бу жуда мураккаб жараён. Камолиддин Раббимов айтганидек сўз эркинлиги парваришланиши керак бўлган, маълум маънода тарбияланиши керак бўлган жараён. Бунақанги пайтда тўпалончилар, радикаллар, қўпол қилиб айтганда шаллақиларнинг овози баланд чиқиб кетади.
Хуршид Далиев масаласи бўйича мени қуйидаги маълумотни айтишим мумкин. Таҳририятнинг 7 вакили қўлга олинган ва кечаси улардан 5 нафари қўйиб юборилган. Улардан сўроқлар олинган. Биз адвокат ҳам киритганмиз ва ҳолатни эълон қиламиз. Ҳозирги ҳолат менга ёқмаяпти. Юқорида айтганимдек ҳиссиётларга берилиш керак эмас.
У ерда сўз эркинлиги тақдири кетаяпти. Ҳозирча мулоҳаза билдиришдан тийилиб турган маъқул. Муслим Мирзажоновга кўра, Human.uz сайти душанбадан (30.01.2023) ўз фаолиятини давом эттиради. Лекин, ҳуқуқни муҳофаза қилиш идораларини kompromatuzb бўйича иддаолари ва саволлари бор. Ўйлайманки, мани дўстим, қадрдоним бу саволларга жавоб беради.”