Матонатли одамларни кўрганмисиз?

23.01.2023 19:51

Халқ ўз қаҳрамонларини билиши керак.

Қишда аномал совуқда кимлар ишлади — ободонлаштириш ходими, электрик, чилангар…

Касаба уюшмалари федерацияси журналистлар ҳамкорлигида аномал совуқ қишда ўз ишини фидойилик билан давом эттирган 50 нафар хизматчига сиҳатгоҳларга дам олишга йўлланма тарқатди  

Бу йилги қиш аввалгиларига қараганда анчап совуқроқ бўлди. Шундай совуқ шароитларда ҳам ўз ишини давом эттирган баъзи инсонлар бор. Улар ободонлаштириш ходими, электрик, чилангар. Ўзбекистон Касаба уюшмалари ҳамда журналистлар ҳамкорлигида ана шундай совуқ об-ҳаво шароитида ҳам ўз ишини сидқидилдан бажарган инсонларга дам олиш учун бепул йўлланмалар топширилди.

Дастлаб, Олмазор туман сув тармоқлари бўлими авария тиклаш ишлари чилангари Ғофуржон Бегалиевга Турон санараториясига 10 кунлик бепул йўлланма топширилди. У 30 йилдан буён ушбу соҳада ишлаб келади. 15 январь куни Олмазор туманида 1200 мм ичимлик сув тармоғи ёрилган. Тармоқни созлашда асосий бутлаш ишларини амалга оширган.

Навбатдаги ана шундай инсонлардан бири Шайҳонтохур тумани Ободонлаштириш ходими Иноятова Шоирахон опа, у 62 ёшда ушбу соҳада 12 йилдан буён ишлайди. Уларга Чинобод санаториясидан 10 кунлик йўлланма топширилди.

Ёш аммо ўз касбининг устаси бўлган Зиёдулла Зокиров. У Юнусобод туман сув тармоқлари бўлими авария тиклаш хизмати чилангари. Зиёдулла 23 ёшда, ушбу соҳада 2 йилдан буён ишлайди. Унга Чинобод санаториясига 10 кунлик бепул йўлланма топширилди.

@rost24_uz_bot — Хабар йўлланг. Сизнинг хоҳишингизга кўра ҳар қандай маълумот сир сақланади
3
Изоҳ қолдириш
Изоҳлар