Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шимоли-шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Шамолнинг тезлиги айрим жойларда секундига 12-17 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 13-18, кундузи 0-5 даража совуқ бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Айрим жойларда туман тушиши мумкин. Йўлларда яхмалак юзага келади. Шимоли-шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Шамолнинг тезлиги баъзи жойларда секундига 12-17 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 10-15, айрим жойларда 17 даражагача совуқ, кундузи 0-5 даража совуқ бўлади.
Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Айрим жойларда туман тушиши мумкин. Йўлларда яхмалак юзага келади. Шимоли-шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 8-13, айрим жойларда 15-17 даражагача совуқ, кундузи 3 даража совуқ, 2 даража илиқ, баъзи жойларда 5 даражагача совуқ бўлади.
Қашқадарё вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Баъзи жойларда туман тушиши мумкин. Йўлларда яхмалак юзага келади. Шимоли-шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 8-13 даража совуқ, кундузи 3 даража совуқ, 2 даража илиқ бўлади.
Сурхондарё вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Айрим жойларда туман тушиши мумкин. Йўлларда яхмалак юзага келади. Шимоли-шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 4-9 даража совуқ, кундузи 0-5 даража илиқ, айрим жойларда 2 даражагача совуқ бўлади.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Баъзи жойларда туман тушиши мумкин. Йўлларда яхмалак юзага келади. Шимоли-шарқдан секундига 5-10 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 8-13, айрим жойларда 15-17 даражагача совуқ, кундузи 0-5 даража совуқ бўлади.
Республикамизнинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди, фақат Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларининг тоғолди ва тоғли ҳудудларида баъзи жойларда бироз қор ёғиши мумкин. Йўлларда яхмалак юзага келади. Шимоли-шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 12-17, кундузи 2-7 даража совуқ бўлади.