«Мендирман Жалолиддин»: Янги фаслда аввалги хатолар бартараф этилдими?

15.01.2023 15:53

Ўзбек ҳамда турк кино ижодкорлари билан ҳамкорликда ишланган шов-шувли «Мендирман Жалолиддин» фильми кўплаб  муҳокамаларга сабаб бўлган эди. 

Фильмнинг иккинчи фаслида камчиликлар бартараф этилдими? Бу фаслнинг қандай янгиликлари бор? 

Rost24.uz мухбири тантанали тақдимотда иштирок этиб репортаж тайёрлади. 

«Мендирман Жалолиддин» фильми Туркиянинг «Боздағ ” кинокомпанияси билан ҳамкорликда суратга олинган бўлиб, унинг биринчи фасли 13 та қисмдан иборат эди. Иккинчи фаслда эса 3 ой давомида 17 та қисм суръатга олинган. Маданият ва туризм вазири Озодбек Назарбековнинг сўзларига кўра, ушбу фильмнинг битта қисми учун 300-400 минг АҚШ доллари миқдорида маблағ сарфланган. Бундан ташқари ушбу фильм ўзбек кино ижодкорлари учун катта тажриба мактаби бўлганлигини ҳам айтиб ўтди.
 

Ушбу ҳамкорликда ишланган фильмдан ўзбек актёрларига қандай манфаатли томонлар бўлади?

Фильм режиссёри Нургисса Алмуратнинг сўзларига кўра, «Туркия кино саноати бўйича 3 ўринда туради. Улар билан биргаликда ишлаш катта тажриба бўлади. Бундан ташқари ушбу фильм Туркияда ҳам намойиш этилади ва бу билан ўзбек актёрларини Туркияда ҳам танитиш имкони бўлади».

Фильмнинг биринчи фаслида тарихий уйдирмалар кўпайиб кетган деган танқидлар бўлган эди, бу иккинчи фаслда қанчалик ҳисобга олинди?

- Фильм сценарийси Бобохон Шарипов томонидан ёзилган. Бу ҳужжатли фильм эмас, балки сериал. Бунда воқеаларни бир-бирига боғлаш учун бадиий тўқима киритиш керак.

Шунингдек, «Мендирман Жалолиддин» тўлиқ Туркияда суратга олинган. Фильмдаги Хива саҳналарининг съёмкаси ҳам декорация қурувчилар томонидан Туркияда гавдалантирилган.

Биз тақдимотда иштирок этган мутахассислардан фикрлар сўрадик, уларнинг қайд этишича, биринчи фаслдагидан кўра пухтароқ ишланган қисмни кузатишди. Ҳали олдинда яна 12 қисм томошабинлар эътиборига ҳавола этилади. Энг асосий баҳони албатта томошабин беради. 

@rost24_uz_bot — Хабар йўлланг. Сизнинг хоҳишингизга кўра ҳар қандай маълумот сир сақланади
4
Изоҳ қолдириш
Изоҳлар