Rost24.uz интернет сайти 2022 йилда аҳоли орасига кириб муаммоларни ўрганди. Асосий манзил маҳаллалар бўлгани учун “Маҳаллангизда муаммо борми?” лойиҳаси йўлга қўйилди.
Ушбу лойиҳада маҳаллалар ичига кириб, у ерда истиқомат қилувчи аҳоли вакилларига турли саволлар берилди. Жумладан, “Туман ҳокимингизни танийсизми?”, “Туманингиздаги қайси депутатни танийсиз?”, “Маҳаллангизда қандай муаммо бор?”, “Маҳаллангизда охирги вақтларда қандай ижобий ўзгаришлар бўлди?”.
Жавоблар эса турлича,
- Туман ҳокимимиз маҳаллага келмайди;
- Ҳокимни исмини билмайман, танимайман ҳам;
- Янги Ўзбекистон дейди, лекин янги Ўзбекистонда биринчи ўринда свет йўқ;
- Туман ҳокими ҳам, депутат ҳам маҳаллаларга келмайди, келса таниймизда;
- Янги Ўзбекистон дейди, телевизорда чиройли жойларни кўрсатади лекин биз ҳеч қандай ўзгариш сезмадик;
- Ўша бомба тушган маҳалла, ўша ҳолича турибди;
- Муаммолар кўп лекин ҳокимликка, прократурага чиқсак ҳам улар ҳал бўлмайди;
- Маҳаллада муаммо йўл, таъмирлаб кетишади икки кунда яна ёмон бўлади;
- Ҳокимларнинг сайёр қабулларини нима эканлигини билмайдиганлар ҳам бор;
Кўтарилган муаммолар юзасидан ҳокимликлар томонидан уларни ижобий томонга бартараф этиш учун муносабатлар билдирилган. Баъзи маҳаллалар, яъни Қибрай туманидаги “Маданият” ва “Тараққиёт” маҳаллалари" Обод қишлоқ” дастурига тушган дейилди. Аммо маҳалла дастурга тушганга ўхшамайди.
Жиззах вилояти Бахмал туманидан тайёрланган лавҳага эса ҳокимлик муносабати ижобий бўлди. Жумладан, бозор ҳудудидаги автомобиллар турар жойи, йўллар таъмирланиши ва газ етиб бормаган ҳудудга суюлтирилган газ етказиб берилиши айтилган.
“Маҳаллангизда муаммо борми?” лойиҳаси 2023 йилда ҳам давом этади…
Мурожаат учун — @rost24aloqa_bot