Амалдор ва ҳокимликлар 1 йил ичида ноқонуний сарфлаган пуллари эвазига 100 дан ортиқ мактаб қуриш мумкин эди...

18.01.2021 03:47

2020 йилда мансабдор шахслар томонидан давлатга келтирилган зарар (500,1 миллиард сўм) ҳисобига жами 100 та мактаб яъни, 10 та вилоятда 10 тадан янги мактаб қуриш мумкин эди. Яна бу бюджетга ўрта ҳисобда 30 та шифохона ҳам қуриб битириш мумкин. 100 та мактаб ёки 30 та шифохона бу ижтимоий турмуш тарзимизга жиддий таъсир ўтказадиган миқдор. Амалдорлар моддий зарари ҳисобига яна 50 минг нафар ўқитувчига 1000 АҚШ долларидан бир марталик рағбатлантириш пули ҳам бериш мумкин эди.

Амалдорлар давлатга етказган зарар миқдорини кўриб, ёқа ушлайсан киши ва табиий савол туғилади, аслида амалдорлар халққа фойда келтиряптими ёки зарар?

Юқоридаги миқдорга маҳаллий бюджетдан ноқонуний сарфланган пул миқдори қўшилса кўз ёшларингизни тийиб туролмаслигингиз аниқ.

Маҳаллий бюджетдан ноқонуний сарфланган 175.3 миллиард сўмга бугун янги Ўзбекистонда 10 та 200 кишилик шифохона ёки 34 та янги мактаб барпо этилиши яна 875 та хонадонни янги икки хоналик уй билан таъминлаш мумкин эди. Бироқ, бу маблағ бугун бошқа чўнтакларга кириб кетган.

Молия вазирининг маълумотларига кўра, маҳаллий бюджетлар маблағларини мақсадли сарфланиши юзасидан ўтказилган назорат тадбирларида жами 175,3 млрд сўм миқдорида қонунбузилиш ҳолатлари ва бошқа хато-камчиликлар аниқланган. Абгор аҳволга келган йўл таъмирланиши, қайсидир қишлоқда янги поликлиника ёки туманларда шифохона қурилиши бўйича режага киритилган объектларнинг ортга сурилавериш сабаблари шу рақамлар ортида яширингандек гўё. Қишлоқларда ўқувчиларнинг асфальт етмаган ерлардан лойга ботиб мактабга қатнашлари ҳам ана шу ноқонуний сарфланган маблағлар эвазига эмасмикан?..
 


 

@rost24_uz_bot — Хабар йўлланг. Сизнинг хоҳишингизга кўра ҳар қандай маълумот сир сақланади
1
Изоҳ қолдириш
Изоҳлар
19.01.2021 23:54
таҳлил зўр! Гап йўқ!
18.01.2021 09:03
Sabàbi nimada ekan?