7,5 йилга қамалган, миллиардлаб маблағларни ўмарган Жиззах ҳокими ўринбосари А.Раҳмонқулов ҳам озодликка чиқдими?

10.01.2023 13:15

Тармоқларда Жиззах вилояти ҳокимининг қамоқдан озод этилгани ҳақида хабарлар тарқалмоқда.

2021 йилда Жиззах вилояти ҳокимининг собиқ ўринбосари Акром Раҳмонқулов суд ҳукми билан 7,5 йилга қамалган эди. Собиқ ҳоким ўринбосарига тегишли корхоналарда 12 млрд сўм, Жиззах шаҳридаги “Эски шаҳар” буюм бозорида қурилган 172 та савдо дўкони, кўп қаватли уйларда 14 та хонадон, 43 та автомашина, 37 та бошқа кўчмас мулклар борлиги аниқланиб, зарарни ундириш учун хатланган.

 

Ижтимоий тармоқларда собиқ ҳоким ўринбосарининг муддатдан аввал, озод бўлгани ҳақида хабарлар тарқалган эди. Бу тарқалган хабарлар ёлғон бўлиб чиқди.

Жиззах вилояти ҳокимининг собиқ ўринбосари Акрам Раҳмонқулов озодликка чиқмаган. Айни пайтда у Намангандаги колонияда жазони ўтамоқда. Бу маълумотни rost24.uz сайтига Тошкент вилояти суди матбуот котиби тасдиқлади. Унинг хабарига кўра, 7.5 йилга озодликдан марум этилган Акрам Раҳмонқулов Наманган вилояти ички ишлар бўлими, жазони ижро этиш колониясида муддатини ўтамоқда.

Акрам Раҳмонқулов Жиззахда кўп қаватли бино қулашида айбдор, деб топилган. Раҳманқуловнинг қариндошлари ижтимоий ва бошқа соҳа объектларини қуриш бўйича бир неча юз миллиард сўмлик давлат буюртмаларини қўлга киритгани, унинг ўзи эса қариндошлари ютган тендерларда комиссия раҳбари сифатида қатнашгани маълум бўлганди.

Эслатма: Йил бошида ҳам 10 йилга озодликдан маҳрум этилган собиқ прокурор Рашид Қодировнинг ҳам озодликка чиққани ҳақида хабарлар тарқалган эди. Миллионлаб АҚШ доллари миқдорида пора олиши айтилган Рашид Қодировнинг озодликка чиқиши билан боғлиқ ахборотни шу вақтгача биронта расмий манба тасдиқламаган ва рад этмаган.

Акрам Раҳмонқуловни жазо ўтаётганини тасдиқлаган Олий суд матбуот котиби Рашид Қодиров ҳақидаги саволни очиқ қолдирди.

@rost24_uz_bot — Хабар йўлланг. Сизнинг хоҳишингизга кўра ҳар қандай маълумот сир сақланади
4
Изоҳ қолдириш
Изоҳлар