Бугуннинг асосий саволи: Энергетика тизими аномал совуққа тайёрми?

08.01.2023 18:27

Гидрометеорология хизмати томонидан 9-15 январь кунлари юртимизга Болтиқбўйи ҳудудларидан аномал совуқ келиши ҳақида хабар берилганига ҳам бир ҳафта бўлди. Шу вақт мобайнида энг кўп хавотирга сабаб бўлган саволлар энергетикларга йўналтирилмоқда. Совуқ тушиши билан электр таъминотидаги чекловлар вақти яна ошмайдими? Эскирган трансформаторлар, кучланишни кўтара олармикин? Газ ўчса, уйни қандай иситамиз? Бу каби саволларга берилган жавоблар қанчалик тўғри ёки шунчаки вазиятдан чиқиш учун айтилганми, буни фақат совуқ кунлар давомидагина синовдан ўтказиб айта оламиз.  

Хўш, навбатдаги совуқ кунларга энергетика тизими қанчалик тайёр? Авария ҳолатларига қандай чоралар кўрилмоқда?

Ҳудудий электр тармоқлари АЖ бўлим бошлиғи Нодирбек Пўлатов Rost24.uz мухбирининг саволларига қуйидагича жавоб берди.

Келгуси ҳафтада кутилаётган аномал совуқ ҳолатларига ҳудудий электр тармоқлари АЖ бошқарув раисининг топшириғига кўра, 1000 га яқин бригадалар ташкил этилган. Бу бригадаларга техника воситалар ҳамда автомашиналар ҳам бириктирилган. Бундан ташқари ҳар бир ҳудудда биринчи раҳбар бошчилигида туну кун хизматда кузатилиши мумкин бўлган авария ҳолатларни бартараф этиш учун барча кучлар шай ҳолатга келтирилди. Авария ҳолатларни бартараф этиш юзага келтириш мумкин бўлган ҳолат бўлиб бунда оғирроқ авария ҳолатларида 2 соатгача вақт оралиғида бартараф этиш ишлари олиб борилади.

«Фавқулодда ҳолатлар бўлмаса икки соатдан ортиқ свет ўчиши назарда тутилмаган»

Энергетика вазирлиги матбуот хизмати хабарида 2 соатдан ортиқ свет ўчмаслиги, корхоналарга сарфланаётган электр энергияси тежалиб аҳоли истеъмолига йўналтирилиши айтилган эди. Бу ҳолат бўйича қандай ишлар амалга оширилмоқда?

Икки соатдан ортиқ свет ўчмаслиги бу мутаносиб ҳолат, бу чекловлар энергия тизимни сақлаб қолиш ҳамда бундан ҳам катта талофатларни олдини олиш мақсадида қилинаётган чора ва иқтисод қилиш бўйича алоҳида топшириқ берилган тежалган энергия аҳоли ва ижтимоий объектларга етказиб бериш кўзда тутилган. Агар фавқулодда ҳолатлар бўлмаса икки соатдан ортиқ свет ўчиши назарда тутилмаган.

Эслатиб ўтамиз, ўтган йили декабрь ойи бошида Ўзбекистон энергетика вазири ўринбосари Шерзод Ходжаев режали ўчириш муддатини икки соатдан ошмаслиги кераклигини айтган.
Ноябрь ойида бўлиб ўтган матбуот анжуманида Шерзод Ходжаев режали ўчиришлар бир соатдан ошмаслиги кераклигини, агар бу муддатдан ошса масъулларга чора кўрилишини айтганди. Декабрда ҳаво совиган вақтда эса, соатлаб эмас, кунлаб свет ўчгани ҳақида мурожаатлар бўлди. 

@rost24_uz_bot — Хабар йўлланг. Сизнинг хоҳишингизга кўра ҳар қандай маълумот сир сақланади
3
Изоҳ қолдириш
Изоҳлар