Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори эълон қилинди.
"Ўзбекистон Республикасининг "2023 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида"ги Қонуни ижросини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисидаги" Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 30 декабрдаги ПҚ-471 қарорига кўра, давлат мактабгача таълим ташкилотлари (давлат боғчалари)га тўловлар миқдори камайтирилади.
2023 йил 1 январдан 2026 1 январга қадар давлат мактабгача таълим ташкилотларида бола таъминоти учун ота-оналар тўлови миқдорига нисбатан туманларнинг тоифасидан келиб чиқиб, қуйидаги камайтирувчи коэффициентлар қўлланади:
5-тоифадаги туманларда - 50 фоиз;
4-тоифадаги туманларда - 50 фоиз;
3-тоифадаги туманларда (шаҳар аҳоли пунктларидан ташқари) - 30 фоиз қўлланилади.
Жорий йилнинг 1 январидан бошлаб, Ўзбекистондаги барча — 208 та туман ва шаҳар иқтисодий аҳволидан келиб чиқиб, бешта тоифага ажратилган. Тоифага қараб бу туманларга солиқ имтиёзлари, субсидия ажратиш тартиби ва тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш чоралари белгиланади.
Эслатиб ўтамиз, сайтимизда бундан олдин «Боғча» ходимларининг ойлиги қачон кўтарилади?” мақоласи эълон қилинган эди.