СЎРОВНОМА: Янги йилда бозорларда нарх-наво қандай?

31.12.2022 11:46

Янги йил олди бозорлар гавжум. Байрам олди бозорларда арзонлаштирилган махсус ярмаркалар ташкил қилинган. 

Бозорларда  янги йил олди нархлар аввалгига қараганда арзонлашганми? Аслида ярмарка ва бозор ичидаги нархлар ҳолати қандай?

Жамоатчилик фикрини ўрганиш мақсадида пойтахтнинг кўзга кўринган бозорларида бўлдик.

Аҳоли вакиллари,
- бозорлардаги нарх-наво аввалгига қараганда бироз қимматлашган;
- бозордаги нархларни ҳамма одамларнинг ҳам чўнтаги кўтаравермайди;
- арзон нарса учун бозорни айланиш керак;
- доимий рўзғор учун керак бўладиган картошка, пиёз, гўштлар қимматлашган;

Бундан ташқари байрам учун махсус ярмаркалар ҳам ташкил қилинган бўлиб, баъзи бозордаги ярмаркаларда ҳамма нарсани ҳам топиб бўлмайди ёки нархлар бозор ичкарисидаги нарх билан деярли фарқ қилмайди. Аслида ҳар байрам олдидан шундай ҳолатлар кузатилади. Ҳатто баъзи оилаларни янги йил олди бозорда нарх-наво қимматлашади деб 10-15 кун олдин нарсалар олиб қўйганининг ҳам гувоҳи бўлганмиз.

@rost24_uz_bot — Хабар йўлланг. Сизнинг хоҳишингизга кўра ҳар қандай маълумот сир сақланади
2
Изоҳ қолдириш
Изоҳлар
01.01.2023 18:53
Narx navo yuqori Juda