Давлат тилини беҳурмат қилаётган Олий Мажлис

27.12.2022 16:56

Қуллик синдроми: Давлат тилини беҳурмат қилаётган Олий Мажлис “Давлат тили тўғрисида”ги Қонунга қайғуриши мумкинми? 

Президент йил Мурожаатномасида Давлат тилини барчамиз билишимиз шарт эканини жамият майдонига олиб чиқди. Бироқ нега ҳамон Олий Мажлис ялпи мажлислари давлат тилида олиб борилмаяпти?

Бугун Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги ялпи мажлисида спикер Нурдинжон Исмоилов давлат тилида гапирмаган депутат ва мутахассисларга эътироз билдирмади. Ялпи мажлисда давлат тилини беҳурмат қилиб хорижий тилда гапирган депутат Илҳом Абдуллаев бўлиб, у “Миллий тикланиш” демократик партияси вакили ҳисобланади.

Илҳом Зоирович ялпи мажлисларда доимий тарзда хорижий тилда гапириб келади. Олий Мажлис спикери Нурдинжон Исмоилов шу вақтгача давлат тилида сўзламаган депутатларга бирон марта эътироз билдирмаган. Мажлисда Илҳом Абдуллаевдан сўнг ички ишлар вазирлиги мутахассиси ҳам давлат тилини беҳурмат қилган ҳолда, хорижий тилда гапирган. Бу ҳолатга ҳам Олий Мажлис спикери эътироз қилмаган.

Нафақат Олий Мажлис ялпи мажлисларида балки, бошқа тадбирларда ҳам давлат тилида сўзламайдиган депутат Илҳом Абдуллаев “Миллий тикланиш” партияси вакили ҳисобланади. У Олий Мажлиснинг инновацион ривожланиш, ахборот сиёсати ва ахборот технологиялари масалалари қўмитаси аъзоси. У 2010 йилда илк бор “Миллий тикланиш” партияси вакили сифатида Олий Мажлис депутатлигига сайланган.

Миллий тикланиш партияси томонидан қонунчилик палатаси депутатлигига кетма-кет давлат тилини билмаган вакили номзодини кўрсатиб келиниши партия ўз низоми ва сиёсий қарашларида қатьий эмаслигини кўрсатмайдими?

 

@rost24_uz_bot — Хабар йўлланг. Сизнинг хоҳишингизга кўра ҳар қандай маълумот сир сақланади
18
Изоҳ қолдириш
Изоҳлар