Яна 173 нафар қатағон қурбонлари номи оқланди. Уларнинг мусодара қилинган мулки қайтариладими?

20.12.2022 10:03

Ўзбекистон Республикаси Олий Судида 4 та жиноят иши бўйича 173 нафар қатағон қурбонлари оқланди. Судда оқланганларнинг барчаси эркак киши. Бевосита суд жараёнларида қатнашган Баҳром Ирзаевнинг фикрича, қатағон бўлган шахсларнинг яқинлари одатда камдан-кам ҳолларда қидиришади.  - Бунга сабаб балки таъқибда бўлганидир, деб айтиб ўтди у.

 

Судда оқланганлар орасида Абдусаттор Шукуровнинг фарзанди ҳам бор. Абдусаттор Шукуров 1927 йилдан 1931 йилгача Мирзачўл район судининг раиси бўлиб ишлаб юрган пайтида 1931 йил идорасида қўлга олиниб, Тошкент қамоқхонасида бир йил сақланади. Кейин 10 йиллик концлагерга ҳукм қилинди.

 Қамоқдагилар ҳам Волгоградга жангга олиб кетилади. 1947 йилда юртга қайтиб келади. Абдусаттор Шукуровнинг фарзанди Азиз Шукуровнинг айтишича, урушдан қайтгач унга ҳеч қандай таъқиб бўлмаган, аммо оқланганимни кўрмай вафот этаманми деб кўп такрорлаганини айтиб ўтди.

Суд жараёнида оқланувчиларнинг мол-мулки мусодара қилинганлиги ҳам айтиб ўтилди. Хўш, мусодара қилинган мол-мулкка даъво қилинса у қайтариб бериладими ёки мол-мулкка нисбатан маълум миқдорда компенсация ажратиладими?

Олий суд раиси ўринбосарининг айтишича, Қонун мазмунига кўра, реабилитация асослари жиноят процессуал кодекси 37-38 моддаларида белгиланган. Агар шу оқланган шахслар тирик бўлса ўзи, вафот этиб кетган бўлса яқинлари қариндош эканлигини тасдиқловчи ҳужжат тақдим қилган ҳолда фуқаролик ишлари бўйича судларга мурожаат қилган тақдирда етказилган моддий зарарни (моддий зарарда аниқ сумма белгиланган бўлиши керак), қолаверса маънавий зарарни ҳам ундиришга даво бериш ҳуқуқига эга.

Маълумот учун: Йил бошида ҳам Ўзбекистон Республикаси Олий судида 120 нафар босмачиликда айбланган аждодларимиз иши кўриб чиқилиб, оқланганди. 

@rost24_uz_bot — Хабар йўлланг. Сизнинг хоҳишингизга кўра ҳар қандай маълумот сир сақланади
0
Изоҳ қолдириш
Изоҳлар