ТАНИШТИРУВ: Ички ишлар вазирлиги раҳбариятида кимлар ишлайди?

16.12.2022 17:43

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ички ишлар органлари тизими фаолиятига умумий раҳбарлик қиладиган ва мувофиқлаштирадиган республика давлат бошқарув органи ҳисобланади.

Вазирлик бевосита Ўзбекистон Республикаси Президентига, қонунда кўзда тутилган айрим масалалар бўйича эса Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига бўйсунади.

Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири ўз мақомига кўра Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси таркибига киради. Вазир етти нафар ўринбосар ва 3 нафар маслаҳатчига эга.

 

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири

 

foto

Бобожонов Пўлат Раззақович, Генерал-лейтенант  

1961 йил Хоразмда туғилган. 1982 йилдан 1999 йилгача давлат идораларида, ҳусусан прокуратура органлари, ҳокимият тизимида фаолият олиб боради.  Кейин Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига ўтказилган. 2000-2011 йиллар давомида Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг ўринбосари, Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент бошлиғи, Жиззах ва Бухоро вилоятлари прокурори лавозимларида хизмат қилган.
2011 йилда Хоразм вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари, 2012 йилда - Хоразм вилояти ҳокими лавозимига тайинланган.
2017 йилда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири лавозимига ўтади. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 12 сентябрдаги Фармони билан П. Бобожоновга «генерал-лейтенант» махсус унвони берилган. Қатор давлат мукофотларига эга.

***

Вазирнинг биринчи ўринбосари - Тезкор қидирув департаменти бошлиғи  

foto

Собиров Шухратжон Уринбаевич, Генерал-майор.

 2020 йилдан буён ушбу лавозимда фаолият олиб боради. Тайинловга қадар Шуҳратжон Собиров Андижон вилояти ИИБ бошлиғи лавозимида фаолият юритган.

***

Вазир ўринбосари - Жамоат хавфсизлиги департаменти бошлиғи

foto

 

Абдуллаев Бекмурод Тожимирзаевич, Полковник

У бу лавозимда 2021 йил апрелидан буён фаолият олиб боради. Жамоат хавфсизлиги департаменти Патруль-пост хизмати ва жамоат тартибини сақлаш бош бошқармаси, Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бош бошқармаси, Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси, Пробация хизматини ўз ичига олади.

***

Вазир ўринбосари - Маънавий - маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш департаменти бошлиғи

foto

 

Икрамов Азизбек Исроилович, Генерал-майор

У бу лавозимда 2021 йилда фаолият бошлаган. Бунга қадар Икромов ички ишлар вазирининг жамоат тартибини сақлаш бўйича ўринбосари лавозимида ишлар эди. Азизбек Икромов 2017 йилдан мудофаа вазирининг тарбиявий ва мафкуравий ишлар бўйича ўринбосари лавозимида фаолият кўрсатган, 2019 йил ноябрида эса ички ишлар вазири ўринбосарига айланган. Шундан сўнг, у бир муддат Ички ишлар вазирлигида ўз лавозим ва вазифаларини сақлаб қолган ҳолда, маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазири ўринбосари вазифасини ҳам бажарди. Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш департаменти Кадрлар бош бошқармаси, Маънавий-маърифий ишлар бошқармаси, касбий тайёргарлик бошқармасини ўз ичига олади.

***

Вазир ўринбосари - Тергов департаменти бошлиғи

foto

 

Абдулхаков Яхёжон Артикбоевич, Полковник

ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти ва Эксперт-криминалистика бош маркази бевосита унга бўйсунади.

Иш фаолиятини 2000 йилда  Марғилон шаҳар ИИБ Тергов бўлимида терговчи лавозимидан бошлаан. 2006 йилдан буён ички ишлар вазирлигида турли лавозимларда ишлаб келмоқда.  Вазир ўринбосари бўлишдан аввал Андижон вилояти ички ишлар бошқармаси бошлиғининг ўринбосари — Тергов бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаган.

***

Ички ишлар вазирнинг ахборот технологиялари бўйича ўринбосари

foto

 

                                                      Тураходжаев Нажмиддин Садирович, Полковник

Ахборот технологиялари, алоқа ва ахборотни ҳимоялаш бошқармаси, Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бош бошқармаси ҳамда Ҳуқуқий статистика ва тезкор-ҳисоб маълумотлар маркази унинг назоратида. Бу лавозимда у 2021 йилдан буён ишлаб келади. Унгача эса, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат персоналлаштириш маркази директори эди.

***

Ички ишлар вазирининг ўринбосари

foto

 

Нишанбаев Саидкарим Абдухокимович, Полковник

 

У Бошқарув аппаратига масъул. 2020 йил мартдан буён ушбу лавозимда ишлайди. Саидкарим Нишонбоев мазкур тайинловга қадар Ички ишлар вазирлигининг Ташкилий департаменти, бошқарма бошлиғи ўринбосари лавозимида фаолият юритган. Аввалроқ эса Тошкент вилоят ИИБ бошлиғи лавозимида ишлаган.

+++

Вазир ўринбосари - Транспорт ва туризм объектларида хавфсизликни таъминлаш департаменти бошлиғи

foto

Мирзарахимов Баходир Юлдашевич, Генерал-майор 

 

-  Хавфсиз туризмни таъминлашни мувофиқлаштириш бошқармаси,  Транспортда хавфсизликни таъминлаш бош бошқармаси, Тошкент шаҳар аэропортида хавфсизликни таъминлаш бошқармаси, Ҳарбий тузилмаларнинг бошқарув аппарати унинг назоратида. Ушбу лавозимга у 2021 йилда тайинланган. Тайинловга қадар Б.Мирзараҳимов ички ишлар вазирининг жазоларни ижро этишни таъминлаш ва ҳарбий тузилмалар бўйича ўринбосари лавозимида фаолият юритган.

                  ***

Шунингдек, вазирнинг ўринбосарга тенглаштирилган 3 та маслаҳатчиси бор:

Ички ишлар вазирининг маслаҳатчиси

 

foto

Алматов Зокиржон Алматович, Генерал-полковник

Собиқ вазир, генерал-полковник Зокиржон Алматов 2018 йилда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигига маслаҳатчи бўлиб қайтганди. 

У 1949 йил 10 октябрь куни Тошкент вилояти, Зангиота туманида туғилган. 1971 йилдан ички ишлар тузилмаларида турли лавозимларда ишлаб келади. 1991 йил 15 сентябрда Биринчи президент Ислом Каримов томонидан ички ишлар вазири этиб тайинланган. 2006 йил 5 январь куни ишдан олинган.  

***

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг матбуот котиби, вазирнинг ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси, ИИВ Ахборот хизмати раҳбари

foto

 

Гиясов Шохрух Камалитдинович, Полковник

2019 йилда ушбу лавозимга тайинланган.  Бундан аввал матбуот хизмати йўналишида фаолият олиб бормаган. У ички ишлар органларидаги фаолиятини 1996 йилдан бошлаб, шу кунга қадар турли лавозимларда хизмат қилиб келган. Мазкур лавозимга тайинлангунга қадар Ўзбекистон ИИВ Халқаро ҳамкорлик бошқармасига раҳбарлик қилган. Юридик фанлар бўйича фалсафа доктори илмий даражасига (PhD) эга. 

***

Вазирнинг маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини таъминлаш масалалари бўйича маслаҳатчиси

 

foto


 

Рўзиев Хуршидбек Хасанович,Подполковник

Ушбу лавозимга тайинлангунга қадар “Постда” газетаси, вазирликнинг кадрлар бошқармасида фаолият олиб борган. 


 

@rost24_uz_bot — Хабар йўлланг. Сизнинг хоҳишингизга кўра ҳар қандай маълумот сир сақланади
19
Изоҳ қолдириш
Изоҳлар
18.12.2022 13:40
Омад тилаб қоламан