Давлат корхонаси қарийб 180 миллион сўмга Швейцария соатини олмоқчи

14.12.2022 10:44

Юқори минбарларда давлат бюджети маблағларини иқтисод қилиш ҳақида гапирилаётган бир вақтда амалдорлар халқ пулини «бебилиска» сарфлашда давом этишмоқда.

Қуюв механика заводи қарийб 180 миллион сўмга Швейцария соатини олишга буюртма бергани ҳақида бугун журналист Алишер Рўзиохунов ўз саҳифасида ёзди.

«Ҳукумат раҳбари бюджет ташкилотлари ва бюджет пулига алоқадор корпоратив идоралар янги йил тадбирларини ўтказиши тақиқланишини айтса ҳам, совға салом юборишни тақиқламаганку. Хўш, буниси бизга қоронғу, аммо Тошкентдаги Қуюв механика заводига 142 миллион сўмга 59та соат, яна 36 миллион сўмга 7 та соат нега керак бўлди?

Бу заводнинг 100 фоиз улуши Ўзтемирйўлмаштаъмир УКга қарашли бўлиб, Ўзтемирйўлмаштаъмир УК эса давлат корхонаси. Халқни пулини нима қиляпсизлар, инсоф борми ўзи сизларда? Одамлар газ ва светдан азият чекса, кўчада турнақатор навбатда туриб, тирикчилик қилаётганда қорахалқ устидан кулишми шу?», деб ёзади журналист.

Қизиқ томони, ҳеч қачон Швейцарияда ишлаб чиқарилган Френк Мюллер брендли соатнинг 59таси 142 миллион бўлмайди. Дубайда қалбаки ва сохта, омма тилида «люкс копия» деб аталадигани 200 доллар атрофида туради.
 


 

@rost24_uz_bot — Хабар йўлланг. Сизнинг хоҳишингизга кўра ҳар қандай маълумот сир сақланади
38
Изоҳ қолдириш
Изоҳлар
21.12.2022 18:55
Бели огримаганнинг нон ейишини кур. Кийин кийин мехнаткаш халкка кийин булди.