Умрзоқов жавобгарликка тортган мансабдорлар қандай жиноятда айбланмоқда?

14.12.2022 07:45

Қамоққа олинган энергетика мансабдорларини қандай жазо кутмоқда?

11 декабрь куни Президент Администрацияси раҳбари Сардор Умрзоқов ўтказган Республика штаб йиғилишида энергетика тизимида қатор мансабдорлар прокуратура томонидан жавобгарликка тортилди.

Rost24.uz мухбири Умрзоқов ўтказган мажлисда жиноятда айбланган амалдорларнинг содир этган жиноят турлари билан қизиқиб, Бош прокуратурага мурожаат қилди.

«Ҳудудгазтаъминот» АЖнинг Тошкент вилояти бўйича таркибий бўлинмаси бўлган «Ҳудудгаз Тошкент» филиали директори Музаффар Алиевга нисбатан ЖКнинг 205-моддаси билан жиноят иши очилган ҳамда эҳтиёт чораси сифатида қамоққа олинган. Мазкур моддада ҳокимият ёки мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш орқали фуқаролар ҳуқуқларига ёки давлатга зарар етказиш назарда тутилади. Бунда айбланувчига энг кам иш ҳаққининг бир юз эллик бараваридан уч юз бараваригача ёки 2 йилдан 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш каби жазолар тайинланиши мумкин. 

«Янгийўл тумангаз» корхонаси раҳбари эса Жиноят кодексининг 167, 209 ва 208-моддалари билан айбланмоқда. Унда мансабдор шахснинг ғаразгўйлик билан ҳаракатсизлик қилиши, қасддан вазифасини бажармаган ҳолда фуқаро ҳуқуқлари ва давлат манфаатларига зарар келтириши назарда тутилади. Шунингдек, 167 моддага кўра, ишониб топширилган мулкни растрата ва талон тарож қилиш билан айбланиш кўзда тутилган.

Энергетика тармоғидаги жиноят содир этганликда айбланган шахслар ҳақида ҳозирча очиқ маълумот берилган эмас. “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ матбуот котиби 11 декабрь куни Республика ишчи штаб йиғилишида жиноятда айбланганлар юзасидан тўлиқ маълумотга эга эмаслигини маълум қилди.

@rost24_uz_bot — Хабар йўлланг. Сизнинг хоҳишингизга кўра ҳар қандай маълумот сир сақланади
13
Изоҳ қолдириш
Изоҳлар