Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонига кўра бир гуруҳ олимлар мукофотланди.
Фан ва техника соҳасида мукофотланганлар сафида Қувондиқ Санақулов ҳам бор.
Қувондиқ Санақулов «Навоий кон-металлургия комбинати» давлат корхонаси бош директори ҳисобланади.
У 2004 йил «Дўстлик» ордени, 2009 йил «Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган саноат ходими» фахрий унвони, 2011 йилда «Фидокорона хизматлари учун» ордени билан тақдирланган. 2015 йилда «Ўзбекистон Қаҳрамони» унвони берилган.
Бу сафар Санақуловга Снитка Николай Павлович, Усманов Рустамжон, Эргашев Улугбек Абдурасулович, Мустакимов Отабек Маннабиевич каби олимлар билан бирга амалга оширилган – “Технологик ва ишланиши мураккаб бўлган олтин таркибли маъданларни қайта ишлаш ва ўзлаштиришнинг комплекс технологияларини ишлаб чиқиш ва жорий этиш” бўйича илмий-амалий ишланма учун Биринчи даражали Давлат мукофоти берилди.
Фармон билан шуннгдек, адабиёт соҳасида:
Каримов Наим Фатиховичга – “Абдулла Қодирий замондошлари” асари учун;
санъат ва меъморчилик соҳасида:
Аликулов Алишер Махмудовичга – Самарқанд вилоятидаги Имом Бухорий илмий-тадқиқот маркази ҳамда Тошкент шаҳридаги “Ғалаба боғи” ёдгорлик мажмуасида жойлашган “Шон-шараф” музейида ишланган маҳобатли рангтасвир асарлари учун Биринчи даражали Давлат мукофотлари берилди.
Маълумот учун: Биринчи даражали Давлат мукофотининг миқдори базавий ҳисоблаш миқдорининг 500 бараварига тенг бўлиши белгилаб қўйилган.