rost24.uz сайтида «Ўзбекистондаги Coca-Cola корхонаси шубҳали нархда, арзон сотилмоқда... «Сирли» харидор олдиндан аниқ» номли мақола эълон қилинган эди.
Ушбу мақолага Монополияга қарши курашиш қўмитаси ўз муносабатини билдирган.
Мақолада талаб ва шартлар атайин бир ташкилот учун мўлжаллаб тузилганлиги баён этилган эди. Антимонополия қўмитаси эса барчаси қонуний эканлигини баён қилибди.
Давлат активларини бошқариш агентлиги жойлаштирган Coca-Cola корхонасининг 57,118 фоизлик давлат улушининг сотилиши тўғрисидаги эълонда “1-иловада келтирилган мезонларга жавоб берадиган барча манфаатдор шахслар учун очиқ» дейилган. Аммо 1-иловада келтирилган шартларга жавоб берадиган ташкилот Ўзбекистонда топилишига шубҳа қиласиз.
1-иловада шундай шартлар бор:
Битим тузиш мақсадида иштирокчиларни саралаш ва ғолибни танлаш жараёнида ушбу мезонлар ДТК томонидан ўз хоҳишига кўра қўлланади:
Бундай шартларнинг ҳали яна давом бор эди.
Давлат активларини бошқариш агентлиги эълонда савдо талаб ва шартлар билан бирга ўзига жамики ваколатларни ҳам ёзма равишда бириктириб олган.
Антимонополия эса ушбу шартларни қонуний дея баёнот бермоқда.
Шунингдек, «аризалар Давлат активларини бошқариш агентлиги томонидан кўриб чиқилмоқда.” дейилади Антимонополия жавобида.
Ўзбекистон Бош вазири ўринбосари Жамшид Қўчқоров Халқаро пресс-клубнинг 30 декабрь кунги сессиясида «Coca-Cola Bottlers Uzbekistan, Ltd»даги давлат улушини сотиб олиш учун 3 та ариза келиб тушганини айтиб ўтган эди. Ҳаттоки, улар таклиф қилган 40, 50 ва 70 миллион долларлик нархларни ҳам ошкор этган.
P.S. Роппа-роса икки йил олдин, 2019 14 январда Президент фармони билан Давлат активларини бошқариш агаентлиги Монополияга қарши курашиш қўмитасидан ажратиб чиқарилган эди.