Тошкент халқаро молиявий бошқарув ва технологиялар университетида ўқиганлар Кореяда ўқишни давом эттириши мумкин
Пойтахтимизнинг қоқ марказида жойлашган янги олий таълим муассасаси Тошкент халқаро молиявий бошқарув ва технологиялар университетида қабул давом этмоқда.
Университет ўз олдига илғор хорижий тажрибаларни қўллаган ҳолда, мамлакатимиздаги етакчи олий таълим муассасалари билан рақобатлашишни мақсад қилган.
Мазкур университетга ваколатли давлат органи ҳисобланган Таълим сифатини назорат қилиш инспекцияси томонидан лицензия берилган ва дипломи давлат олий таълим муассасалари қатори Ўзбекистонда ва бошқа мамлакатларда 100 фоиз тан олинади.
Мазкур олий таълим муассасасига қуйидаги йўналишлар бўйича қабул давом этмоқда:
Тошкент халқаро молиявий бошқарув ва технологиялар университети ва Кореянинг Кангвон университети ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланган бўлиб, унга кўра компьютер технологиялари, архитектура, корейс тили каби йўналишлар талабалари 3 йил Ўзбекистонда таълим олиб, 4 йилдан таҳсилларини Жанубий Кореяда давом эттиришлари мумкин.
Университетда таълим жараёнлари энг қулай шароитларда, замонавий методлар асосида кундузги ва сиртқи шаклларда олиб борилади.
Шу билан биргаликда Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 18 ноябрдаги 527-сонли ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 18 июлдаги ПҚ-323-сон қарорига кўра, университетга қабул қилиниб, тўлов шартномасини тўлашга қийналаётган талабалар мамлакатимиздаги 12 та тижорат банки томонидан тақдим этилаётган таълим кредитидан фойдаланишлари мумкин.
Кредитлар банк томонидан 14 фоизлик ставка бўйича ажратилади. Шунингдек, хотин-қизлар ушбу кредитларни имтиёзли асосда фоизсиз олишлари мумкин. Кредитлар ўқиш муддати тугагандан сўнг еттинчи ойдан бошлаб 7 йил давомида қайтарилади.
Ҳужжатлар қабули:
Тошкент шаҳар, Миробод тумани, Шаҳрисабз 2-тор кўчаси, 6-уй – локация
Телефон: +998 78 113 29-99
Веб-сайт: tift.uz
Онлайн ҳужжат топшириш: https://tift.uz/admission.html
Мурожаатлар учун бот: @tiftuzbot
Университетнинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари: