Халқ банкидан карталарини бепул очинг

28.11.2022 11:35

Халқ банкидан карталарини бепул очинг ҳамда Россиядан келган пул ўтказмаларини ҳеч қандай комиссияларсиз банк картангизга қабул қилинг!

Халқ банки жорий йилнинг 31 декабрига қадар жисмоний шахсларга «Humo» ва «Uzcard» банк карталарини бепул очиб бериш акциясини эълон қилади.

«Humo» ва «Uzcard» банк карталари орқали, Сиз коммунал тўловлар, картадан-картага пул ўтказиш ва бошқа тўловларни бир зумда амалга оширишингиз мумкин.

Шунингдек, Россиядан юбориладиган пул ўтказмаларини онлайн тарзда тўғридан-тўғри Халқ банкининг карталарига қабул қилишингиз мумкин.
Бунинг учун пул юборувчининг смартфонида «СберБанк Онлайн» мобил иловаси ўрнатилган, пул қабул қилувчининг банк картаси эса «СМС-хабарнома» хизматига уланган бўлиши лозим.

Ушбу хизмат ёрдамида:
▪️ банкка боришингизга ҳожат йўқ - транспорт харажатлари ва вақтингизни тежайсиз;
▪️ пул олиш учун навбат кутиб вақт йўқотмайсиз;
▪️ пулларни фақат банк иш вақтида эмас, балки куннинг исталган вақтида (24/7) қабул қила оласиз; 
▪️ пул маблағлари қабул қилувчининг телефон рақамига бириктирилган Халқ банкининг «Humo» ёки «Uzcard» банк картасига тўғридан-тўғри ўтказилади.

Банк карталарини Халқ банкининг исталган филиалида расмийлаштиришингиз мумкин.

Реклама

@rost24_uz_bot — Хабар йўлланг. Сизнинг хоҳишингизга кўра ҳар қандай маълумот сир сақланади
0
Изоҳ қолдириш
Изоҳлар
28.11.2022 20:34
Карта олиш Бепулми?