Давлат бошқарувида «оилавий кланлар»дан воз кечиш керакми? Саволга Содиқ Сафоев жавоб берди

16.11.2022 10:45

Содиқ Сафоев сиёсатшунос Камолиддин Раббимовнинг фикрини тўлиқ қўллаб-қувватлашини билдирди.
Марказий Осиё давлатлари оилавий кланлар бошқарувидан воз кечиши керак!

Тошкентда Марказий Осий экспертлари форуми бўлиб ўтди. Унда эксперт сифатида сўзга чиққан сиёсатшунос Камолиддин Раббимов Марказий Осиё давлатлари ҳақида гапираркан бу давлатлар республикачилик тузумидан оғишмасликлари лозимлигини, бошқарувда кланлар ва оилавий кланлашувлардан қочиш кераклигини таъкидлаб ўтган. Rost24 мухбири сиёсатшунос Камолиддин Раббимовнинг мазкур тавсиясига Сенатор Содиқ Сафоевдан муносабат сўради. Сенат раисининг биринчи ўринбосари Раббимовнинг фикрига тўлиқ қўшилишини билдирди ва нотиқнинг фикрларини қуйидагича изоҳлади.


«Сиз айтаётган нотиқнинг фикри (Камолиддин Раббимов назарда тутилмоқда. таҳририят) чуқур бир таҳлил бўлди. Унинг асосий фикри шундан иборат бўлдики биз тараққиётни нима билан боғлашимиз керак? Мени тушунишимча у киши сиёсий иқтисодий модернизацияни биринчи навбатда демократик тамойилларни сингдириш, очиқ жамият, замонавий жамият барпо этиш билан боғлади. Ва мен буни тўлиқ қўллаб қувватлайман»дейди сенатор Содиқ Сафоев.
Шунингдек, Тошкентнинг Hyatt Regency меҳмонхонасида ўтган Марказий Осиё экспертлари форумида минтақавий ҳамкорлик ва барқарор ривожланиш ғояларини илгари сурувчи Марказий Осиё эксперт-таҳлилчилари тармоғини тузиш тўғрисида қарор қабул қилинган.

Форум якунида Марказий Осиё экспертлари ўзаро ҳамкорлик учун ягона платформа – Марказий Осиё экспертлари альянси ташкил этилиши келишиб олинди.

@rost24_uz_bot — Хабар йўлланг. Сизнинг хоҳишингизга кўра ҳар қандай маълумот сир сақланади
1
Изоҳ қолдириш
Изоҳлар
16.11.2022 17:25
Яхши тенденция, албатта фойдали булади. Факат эркин сиёсатчиларни мазкур ташкил этилаётган алянсга йигиб, кейинчалик шу ташкилот оркали уларни чеклашга уринишлар булмаса булгани,
16.11.2022 16:23
Яна 100 йилдан кейин хам бу савол муаммо булиб колса керак. Оилавий кланлар булган ва бундан кейин хам булади.