Айни вақтда Ўзсаноатқурилишбанк тизимидаги Лойиҳа бошқаруви офисида тайёрланмоқда.
Матбуот анжуманида қайд этилишича, офиснинг асосий вазифаси банк стратегик мақсадлари доирасида шакллантирилган лойиҳалар портфелини бошқаришдан иборат. Бунда 30га яқин менежер халқаро миқёсда кенг оммалашган методлар асосида лойиҳаларнинг бир-бирига боғлиқлигини ўрганади, долзарблигини аниқлайди, методологияни қўллашда назорат-таҳлил ишини юритади.
Алоҳида қайд этиш керакки, офис менежерлари ишлаб чиққан 40 та лойиҳанинг 18 таси амалиётга татбиқ этилди, 13 таси ишга тушиш арафасида. “Золотая корона” пул ўтказмаси орқали онлайн жўнатмалар, SWIFT операцияларини онлайн трекинг қилувчи GPI тизими, “Cashmanegment” асосида масофадан туриб банкоматларни мониторинг қилиш тизими, “Joyda” мобил иловаси ва у билан биргаликда электрон савдо майдончаси (маркетплейс) ҳамда банкнинг хизмат кўрсатувчи нуқталарида ўзига-ўзи хизмат кўрсатувчи “Тачскрин” панеллари шулар сирасидан.
Лойиҳа менежерлари томонидан кредит конвейери (кредитлаш амалиётлари бўйича жараёнларни тўлиқ автоматлаштириш) ва “Joyda Pay” тизимларини жорий қилиш, “Joyda” мобил иловасининг янги дизайнини яратиш, банкоматлар тармоғини 200 тага ошириш борасида олиб борилаётгани янгиликлар ҳақида ҳам маълумотлар берилди.