Селектор йиғилишларидаги киноя ва "Грин карта" ўйновчи Путинсеварлар

04.11.2022 12:24

“Путиннинг Россияда қўллаётган ахборий сиёсати Ўзбекистон учун бегона эмас”, дейди журналист Ибрат Сафо Россия матбуотидаги тарғиботлар ҳақида гапирар экан.

Rost24.uz мухбири BBC журналисти Ибрат Сафо билан суҳбат уюштирди. 

Журналист суҳбатда Ўзбекистондаги ахборот эркинлиги, сиёсат ва амалдорлар ҳақидаги шахсий фикрлари билан бўлишди. Ғарб журналистлари Ўзбекистондаги эйфория даври ўтгани ва эндиликдаги ислоҳотлар депсиниб қолаётганини айтади. 

Хориж журналистларини кўзбўямачиликлар билан алдаш имконсиз. Улар Ўзбекистон ҳақида мақола тайёрлар экан, дарҳол матбуот эркинлиги даражасига кўз югуртиради, – дейди журналист. – Ҳукумат қанчалар иқтисодий йирик лойиҳалар ҳақида ваъда бермасин, агар оддий одамлар турмуш тарзи ўнгланмас экан иқтисоднинг ривожланганининг ҳеч ким фойдаси йўқ. 

"Ўзбекистонда амалдорлар ҳамон халқдан ажралиб қолган". BBC телерадиоканали журналисти фикри шундай.

Бугунги Ўзбекистон одамларининг кайфияти қандай, нега буюк келажак кутаётган ёшлар фақат “суриш” ҳақида орзу қилади, Ўзбекистон амалдорлар давлатими? Шу каби саволларга Лондонда яшаб, фаолият юритаётган халқаро журналистнинг жавоблари билан қуйида танишишингиз мумкин.

ВИДЕО
 

@rost24_uz_bot — Хабар йўлланг. Сизнинг хоҳишингизга кўра ҳар қандай маълумот сир сақланади
2
Изоҳ қолдириш
Изоҳлар
05.11.2022 06:56
Assalomu alaykum Xurmatli aziz jurnalist opamiz Anora Sodiqova!!! Sizning har bir maqolangizni o'qib fikrlab boramiz. Siz va siz kabi jafokash jurnalistlarimiz borini ochiqchasiga konkret dangal maqolalar yozib, uchrashuvlar o'tkazib, muhtaram Prezidentimiz Shavkat Miromonovich Mirziyoyev tomonidan boshlab berilgan davlat va jamiyatda jurnalistlarga ko'rsatilayotgan ochiqlik siyosatiga mardonovor tarzda labbay deya old safida turib davlat va jamiyatimiz rivojlanishi yo'lida har bir maqolalaringiz bilan xizmat qilmoqdasiz. Mardonovor ishingizda siz va siz kabi xalqchil jurnalistlarimizga omadlar tilaymiz!!! Yana shu narsa muhimki bizning shunday ayniqsa jonkuyar sevimli xalqchil jurnalistlarimiz xavfsizligi ya'ni ayrim haqiqatni ko'rolmaydigan amaldorlar tomonidan bo'lishi mumkin bo"lgan jinoiy holatlarni ya'ni jurnalistlarga taziyq bosim o'tkazishlarini oldini olish, jurnalistning xavfsizligini ta'minlash Jurnalistlar Uyushmasi, Bosh prokratura, IIV amaliy profilaktik ishlar, suhbatlar, kerak bo'lsa, deputatlarimiz temir qonunlar ishlab chiqilishini taklif etamiz.
04.11.2022 19:25
Рахмат сизга хак гап булди хокимларяхши ишлашса президентимизни барча берган топширикларини вактида бажариб халкни алдашмаса ойликлар кутарилса топган пуллари оила эхтиежларига етиб турса корупсия батомом йуколмаса хам кисман камаяди журналистларни борига шукур агар иложи булса телфон номерингизни колдиринг сизлар халкка куп керак буласизлар