SQB сайёҳлик бизнеси учун кредитлар таклиф этади

26.10.2022 16:23

Реклама

Ўзсаноатқурилишбанк туризм соҳасида бизнес бошламоқчи бўлган аҳоли вакиллари ҳамда тадбиркорлар учун алоҳида кредит маҳсулоти тақдим этмоқда.

Кредитлар қайси туризм йўналишларига ажратилади?

  • Меҳмонхона, меҳмон уйлари, хостеллар;
  • миллий ҳунармандчилик маҳсулотлари дўкони;
  • умумий овқатланиш, ресторан ва кафетерийлар;
  • боулинг ҳамда ҳордиқ чиқариш марказлари;
  • туристик кўнгилочар масканлар;
  • авиакасса, туроператор ва турагент хизмати.

 

Лойиҳалар қандай мезонлар асосида сараланади?

  • Лойиҳа жойлашувидаги ҳудуднинг ихтисослашуви;
  • транспорт қатнови мавжудлиги;
  • ҳудуддаги рақобат даражаси;
  • тарихий обидаларнинг мавжудлиги.

 

Кредит шартлари

Миллий валютада:

  • Кредит максимал миқдори: 5 млрд. сўмгача;
  • Кредит муддати: 5 йилгача;
  • Имтиёзли давр: 12 ойгача;
  • Кредит фоизи: йиллик 22,5 фоиздан (ҳисобланган фоизларнинг 4,5 фоизи Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси томонидан қоплаб берилади).
  • Бошқа шартлар: лойиҳада мижознинг ўз улуши камида 30 фоиз бўлиши лозим.

 

Хорижий валютада:

  • Кредитнинг максимал миқдори: 750 минг АҚШ долларигача;
  • кредит муддати: 5 йилгача;
  • имтиёзли давр: 12 ойгача;
  • кредит фоизи: йиллик 11 фоиздан;
  • бошқа шартлар: лойиҳада мижознинг ўз улуши камида 30 фоиз бўлиши лозим.

Саволлар учун: 712004343; 1180

@rost24_uz_bot — Хабар йўлланг. Сизнинг хоҳишингизга кўра ҳар қандай маълумот сир сақланади
1
Изоҳ қолдириш
Изоҳлар