ШОДМОНҚУЛ САЛОМ: Ҳар бир халқ учун ўз тили азиз ва муқаддас

19.10.2022 13:34

Жорий йилнинг 18 октябрь куни Ўзсаноатқурилишбанк томонидан Ўзбек тили байрами муносабати билан «Қадринг баланд бўлсин, она тилим» шиори остида маънавий тадбир ташкил этилди. Тадбирга Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, «Дўстлик» ордени соҳиби, шоир Шодмонқул Салом таклиф этилди.

Ўзбек тилининг халқимиз ижтимоий ҳаётида ва халқаро миқёсдаги обрў-эътиборини тубдан ошириш, униб-ўсиб келаётган ёшларимизни ватанпарварлик, миллий анъана ва қадриятларга садоқат, улуғ аждодларимизнинг бой меросига ворислик руҳида тарбиялаш, мамлакатимизда давлат тилини тўлақонли жорий этишни таъминлашга қаратилган қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 10 апрелдаги «Ўзбек тили байрами кунини белгилаш тўғрисида»ги Қонуни билан 21 октябрь - Ўзбек тили байрами куни этиб белгиланди.

Банк ходимлари иштирокидаги тадбирда сўз олганлар ўзбек тили халқимизнинг шу кунгача қўлга киритган ютуқларидан энг залворлиси эканлигини таъкидлади.

–Ҳар бир халқ учун ўз тили азиз ва муқаддас, – дейди тадбир меҳмони Шодмонқул Салом. – Биз учун ҳам ўзбек тили миллий мустақиллигимиз тимсоли, жамият кўзгуси ва давлат рамзи сифатида истиқлол йилларида халқимизни эркин ва озод, фаровон ҳаёт қуришдек буюк марраларга сафарбар этадиган беқиёс куч сифатида майдонга чиқди.

Шунингдек, тадбирда ўзбек тилининг халқаро минбарларда сиёсий-ҳуқуқий, ижтимоий-иқтисодий, маънавий-маърифий жабҳаларда фаол қўлланилаётгани, хорижий мамлакатларда тилимизга эътибор ва уни ўрганишга қизиқиш кучайиб бораётгани мамнуният билан қайд этилди.

Тадбир сўнгида давлатимиз раҳбарининг 2019 йил 21 октябрдаги «Ўзбек тилининг давлат тили сифатидаги нуфузи ва мавқейини тубдан ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармони ижроси доирасида Давлат тилида иш юритиш асосларини ўқитиш ва малака ошириш маркази томонидан лотин ёзувига асосланган давлат тилида иш юритиш асослари бўйича ўқитилган ходимларга сертификат тақдим этилди.

Банк Ахборот хизмати

                                                         Реклама 
 


 

@rost24_uz_bot — Хабар йўлланг. Сизнинг хоҳишингизга кўра ҳар қандай маълумот сир сақланади
0
Изоҳ қолдириш
Изоҳлар
19.10.2022 21:11
Д авлат тили ривожланишига тўсиқ бўлиб ётган шлагбаум рус тили бўлади. Давлат тилида бехато ўқиш, ёзиш ва сухбатлашишни биламаган одам ҳеч қандай давлат ишида ишалтилмаслиги керак. Боғчаларда фақат давлат тили ишлатилиши керак