Томошабинлар "Ўзбекистон24" ҳақида қандай фикрда? Миллиардлар ўзини оқлаяптими?

12.10.2022 10:23

Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси тизимида жами 26 теле ва 16 радиоканал 24 соат фаолият кўрсатмоқда.  Компанияга давлат бюджетидан миллиардлар ажратилишини одатда миллий манфаатлар тарғиботи ва ахборот майдонида давлат позициясини сақлаб туриш билан изоҳлашади.  Бу йил ҳам 561 миллиарддан кўпроқ маблағ бюджетдан унга йўналтирилди. Компаниядаги бошқа каналларга қараганда «Ўзбекистон24»га бир неча баробар кўпроқ маблағ ажратилади. Чунки, у алоҳида «расмий» мақомга эга. 

Телеканал журналистлари таърифи билан айтганда «президент канали» бугун энг асосий ахборот манбаи вазифасини ўтай оляптими?  Асосан янгиликлар журналистикасидан иборат телеканал кўрсатувларини халқ бугун орзиқиб кутяптими? 

Rost24.uz ушбу мавзу юзасидан кичик сўровнома ўтказди.

Сўровнома давомида кўплаб юртдошларимиздан фикрлар олинди. Ўзбекистон24 телеканали ОАВ сифатида давлат ва халқ ўртасида қанчалик кўприк бўла оляпти? Сўралганларнинг аксарияти ушбу телеканални кўрмаслигини айтиб ўтди. Сабаблар эса турлича:

- Асосан бир хил нарсалар такрорланади;

- Ушбу телеканалдаги янгиликларни хусусий телеканалда кузатиш қизиқроқ;

- «Ўзбекистон24» телеканалини кўришга вақтим бўлмайди;

-Фақат яхши жойларни кўрсатади, ҳақиқатдан узоқ;

- реалликдан йироқ, алдов, фақат ҳукуматни ёқлаб чиқаётган кўрсатувлар

- Цензура кучли…

Юртдошларимиз орасида ушбу телеканални томоша қиладиганларнинг асосий қисми ёши катта қатламдаги инсонлар бўлди. Батафсил видеода кўринг:

Аввалроқ, каналимизда Россия пропагандасини Ўзбекистонга таъсири ҳақида тасаввур берувчи сўровнома ҳам ўтказган эдик. 

@rost24_uz_bot — Хабар йўлланг. Сизнинг хоҳишингизга кўра ҳар қандай маълумот сир сақланади
4
Изоҳ қолдириш
Изоҳлар
20.10.2022 09:22
Мана сизларга хакикат. Узбекистон 24 канали, бу кузбуямачилик канали, факат Президентга аталган канал деб биламан.
20.10.2022 09:21
Shjk
12.10.2022 19:14
Ўзбекистон 24 какнали фақат халқни алдаш билан шуғулланади, хақиқий хаётни кўчада кўрасан, фарқи ер билан осмонча. Янги Ўзбекистон, 3-ренесанс шу каналда тарғиб қилинади, кўчага чиқсангиз кўплаб баклажка териб кунини кўраётганларни одамларни кўрасан, ахлат контейнерни ичидан сотишга яроқли буюм қидираётган одамларни кўрасан, тиланчилик қилиб юрганларни кўрасан. Ўзбекистон 24 каналини бу кетишда хеч ким кўрмайди, ёлғон маълумотлар хеч кимни қизиқтирмайди.
12.10.2022 16:05
Узбекистон24канали хакикатдан йирок факат амалдорлар манфаатидан келиб чикиб кузбуйамачиликка асосланган вокеа ва ходисаларни еритиб боради,Эфирга узатиш услубиям эскирган зерикарли,Бюжетдан сарфланаетган шунча пул хавога совурилаетгандай ,Энг мухим вокеа ходисаларни тезкорлик билан еритаолмайди,Зеро бу каналда имкониятлар хусусий каналларга нисбатан анча юкори,Качон талабга жавоб берадиган холатда ишлайди бу канал,Тубдан ислохот утказилиши керак ,Нафакат каналда балки бутун МТРК да