Рус пропаганда машинаси натижа беряпти. Ўзбекистонликлар ким томонда?

28.09.2022 13:12

Қарийб 9 ойдан буён уруш давом этмоқда. Куни кеча Донецк, Луганск Халқ Республикалари ва Херсон, Запорожье вилоятларидаги референдум натижалари эълон қилинди. Натижалар Россия кутганидек. Зеро, уруш қуроллари ишга тушишидан олдин ҳаракатга келган пропаганда машинаси таъсиридаги ҳудуддан бундан бошқача натижани кутиш ҳам мумкин эмасди. 

Сайлов бюллетенларининг 100 фоизи кўриб чиқилгач, Россия таркибига қўшилиш учун овоз берганлар Херсон вилоятида - 87,05%, Запорожьеда — 93,11%, ДХРда - 99,23%, ЛХРда - 98,42% ни ташкил этгани маълум бўлди. Бу натижалар Украина-Россия ўртасидаги зиддиятни янада қалтислашувига олиб келмоқда. 

Rost24.uz айни мавзу фонида кичик сўровнома ўтказди. 

Ўзбекистонликлар Россия тарафдами ёки Украина?

Мухбирларимиз томонидан юзга яқин фуқародан фикр олинди. Аксарият респондентлар бу урушда Россия томонида эканлигини айтишган. Чунки:

— Россияда бизнинг халқимиз ишлаяпти, анча бориб ишлашга (пул топишга) яхши.

— Россия барибир Россия. Биз Россия даври одамларимиз.

— СССР томондаманда! Ёшлигимдан эшитиб келганман, олдин бирга бўлишган, бизга ёрдам берган.

— Россияда ҳарбий хизматда бўлганмиз.

— Украина кичкина бир давлат бўлса, Америка уни «гиж-гижлаб» ётибди. Буни ҳамма билиб турибдику! Бечора оддий халқ қийналиб кетди. Одамлар бекордан бекор ўлиб кетяпти. Бу Россияга ҳам алам қилмайдими, ўзининг русини ўзи ўлдиряпти?!

— Мен Путин томонидаман. Унинг сиёсатини тўғри деб биламан.

— Бизнинг халқимиз кўпроқ Россияда бўлса керак, шунинг учун мен у томонидаман.

— Мен Россиянинг даврида катта бўлдим. Нимага Украинанинг ёнини олишим керак?! Мен у ерда хизмат қилганман, улар қандай муомалада бўлишини жуда яхши биламан.

Сўровнома давомида бетарафлар, оз сонли бўлсада Украина томонида бўлганлар ҳам бўлди.

Улар тинчлик бўлишини, ўзаро келишув билан урушга чек қўйилиши, бекордан бекорга икки давлатнинг ҳам одамларни қурбон бўлаётганини айтишди.

Батафсил видеода томоша қилинг!

 

@rost24_uz_bot — Хабар йўлланг. Сизнинг хоҳишингизга кўра ҳар қандай маълумот сир сақланади
7
Изоҳ қолдириш
Изоҳлар
29.09.2022 11:48
ЖУДА КЎП ГАПИРВОРЯПСАНДА СЕН БОЛА, БУТУН МИЛЛАТНИ МАЖРУХГА ЧИҚАРИБ... АҚЛАН ИНВАЛИДСАНКИ ОҒЗИНГГА КЕЛГАНИНИ ГАПИРАСАН..СЕНЛАР <ДЕМОКРАТИК> ДЕБ АТАЁТГАН ДАВЛАТДА ЯШАЯПМИЗ. ИНСОННИ МУСТАҚИЛ ФИКРИ УЧУН МАЖРУХ ДЕЙИШ .ИХТИЁР МЕНДА БЎЛГАНДА СЕН ВА БОШҚА БАРЧА ПАРТИЯЛАРУ ДЕПУТАТЛАРНИ УКРАИНА ТОМОНГА ЁРДАМГА ЖЎНАТАРДИМ ВА СРАЗУ РОССИЯ ВКС ГА КООРДИНАТЛАРИНГНИ БЕРВОРАРДИМ..
28.09.2022 22:50
Аллохим дунёни урушлардан узинг куткаргин! Хар кандай уруш жанжаллар одамларга фойда олиб келмаган. Юртимизда тинчлик булишини аллохимдан сураб коламиз!
28.09.2022 19:33
Апбатда Ўзбекистон Россия тамонида
28.09.2022 18:26
Qisqasi o'siroq chollar Rossiya tomon ekan. Yoshlar esa tinchlik tomonda. Eski kommunistlar tugamaguncha shu ahvol bo'ladi
28.09.2022 17:57
Украина америка малайи
28.09.2022 15:43
Menga mikrofonni beringlar fikrimni aytayin