Тошкентда Коррупцияга қарши курашиш Миллий Кенгаши, Коррупцияга қарши курашиш агентлиги, Адлия вазирлиги, Бош прокуратура ҳамда БМТ Тараққиёт дастури ҳамкорлигида “II Тошкент Аксилкоррупция форуми” бўлиб ўтмоқда.
Форумда Ўзбекистоннинг коррупцияга қарши курашувчи вазирлик ва идоралар раҳбарлари, Сенат, нуфузли халқаро ташкилотлар вакиллари иштирок этмоқда.
Сессияда БМТ, Жаҳон банки, ЕХҲТ, IACA халқаро аксилкоррупция академияси экспертлари маъруза қилишди. Коррупцияга қарши курашиш борасида Ўзбекистонда олиб борилаётган ишлар ва келгусидаги режалар хусусида ҳам сўз юритилди.
Шунингдек, анъанавий ўтказиб келинаётган мазкур аксилкоррупция форумида коррупцияга қарши курашишда энг фаол бўлган оммавий ахборот воситалари вакиллари ҳам эътироф этилди.
Rost24.uz ахборот сайти Бош муҳаррири Анора Содиқова "Коррупцияга қарши курашга ҳисса қўшаётган энг фаол журналист" деб топилди.