Бугун Тошкентнинг Hyatt regency Tashkent меҳмонхонасида Коррупцияга қарши курашиш миллий кенгаши, Коррупцияга қарши курашиш агентлиги, Адлия вазирлиги, Бош прокуратура ҳамда БМТ Тараққиёт дастури ҳамкорлигида “II Тошкент Аксилкоррурция форуми” бўлиб ўтмоқда.
Форум БМТ, ЕХҲТ, Жаҳон Банки ва “Минтақавий мулоқот” ХНТ кўмагида ташкил этилган. Унда Олий Мажлис Сенати раиси Танзила Норбоева, Антикоррупция агентлиги раҳбари Акмал Бурхонов, БМТнинг Ўзбекистондаги доимий координатори Роли Астхана, ЕХҲТ иқтисодиёт ва экология фаолияти координатори ва бошқа расмийлар иштирок этмоқда.
Форумда Сенат раиси Танзила Норбоева коррупция ҳақида нутқ сўзлаётганда икки бора чироқ ўчиб қолди. Бундан бир йил аввал Сенат раиси Танзила Норбоева электр ўчиши ҳолатлари 5 йил аввалги тарихда қолганини айтган эди.
5 йил аввалги тарих Норбоевадан ўч олаяптими?..
Форум тафсилотлари билан таништириб борамиз. Кузатиб боринг.