Ҳиндистон ташқи ишлар вазири Винай Куатра ШҲТ Самарқанд саммитида иштирок этиши кутилаётган Ҳиндистон Бош вазири Нарендра Модининг 24 соатлик ташрифига доир тафсилотлар билан бўлишди.
Унга кўра, Нарендра Моди Ўзбекистон президенти ва ташкилотнинг бошқа аъзо давлат раҳбарлари билан икки томонлама учрашувлар ўтказади. Вазир бу учрашувлар орасида Нарендра Моди ва Си Цзинпин мулоқоти ҳам ўрин олганини тасдиқламаган.
Россия тарафининг маълум қилишича, Наредра Моди Владимир Путин билан ҳам учрашиб, мулоқот ўтказади.
Bussinis standart нашрига кўра, Самарқандда эртага Хитой ва Ҳиндистон раҳбарларининг норасмий учрашуви бўлиб ўтиши кутилмоқда. Лекин учрашув оммага очиқланмаяпти.
Ҳиндистон Ўзбекистондан сўнг ШҲТ саммитига 2023 йил сентябрь ойига қадар раислик қилади. Бу вақт оралиғида Ҳиндистон ШҲТ доирасида ўзи учун манфаатли бўлган Шимол-Жануб транспорт коридори ва Чабахар порти лойиҳасини амалга ошириш масалаларини олға суриши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, ШҲТ саммитида иштирок этиш учун Тожикистон, Туркманистон, Хитой, Туркия, Озарбайжон, Покистон, Россия, Эрон, Қозоғистон, Қирғизистон, Мўғулистон, Белорус каби мамлакатлар етакчилари ҳам Самарқандга келишган.