Президент билан яна қайси расмийлар Умра зиёратига борди?

18.08.2022 19:26

Айни дамда Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Икки Муқаддас масжид ходими, Саудия Арабистони Подшоҳи Салмон бин Абдулазиз Ол Сауднинг таклифига биноан давлат ташрифи билан шу давлатда бўлиб турибди.

ОАВдаги сурат ва тармоқлардаги видеолар орқали жамоатчилик Президент билан яна кимлар мусулмонлар учун муқаддас бўлган зиёратга бирга борганини кузатди. Бироқ расмий делегация таркиби ҳақида расмий маълумотлар эълон қилингани йўқ.

Президент Шавкат Мирзиёев Мадинада бўлиб, Масжидун Набавийни зиёрат қилди. 
Президент Админстрацияси раҳбари Сардор Умурзоқов ва унинг ўринбосари Комил Алламжонов

17 август куни Президент Шавкат Мирзиёев Масжидун Набавийга бориб икки ракат намоз адо этди. Президент билан бир қаторда Ўзбекистон мусулмонлар идораси раиси, муфтий Нуриддин Холиқназаров унинг ёнида Шайх Алижон қори намоз ўқиди. Уларнинг ортида Ёзувчилар уюшмаси раиси Сирожиддин Саид ҳам кўринган. Шу билан бирга яқинда Президент админстрацияси раҳбари этиб тайинланган Сардор Умурзоқов ва унинг ўринбосари Комил Алламжонов ҳамда Президент спичрайтери Хайриддин Султонов ҳам делегация таркибида боришганини кўриш мумкин.

Ва яна Жидда шаҳрига борган Ўзбекистон расмий делегация таркибида:

Ўзбекистон расмийлари

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири вазифасини бажарувчиси Владимир Норов;
Хавфсизлик кенгаши котибининг ташқи сиёсат ва хавфсизлик масалалари бўйича ўринбосари Абдулазиз Комилов;
Инновацион ривожланиш вазири Иброҳим Абдураҳмонов;
Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг инвестициялар ва ташқи иқтисодий масалалари бўйича ўринбосари - Инвестициялар ва ташқи савдо вазири Жамшид  Хожаев;
Ўзбекистон миллий ахборот агентлиги директори ўринбосари Хушнуд Худойбердиев;
Ахборот ва оммавий коммуникация агентлиги раиси ўринбосари Дилшод Саиджонов;

Шунингдек, делегация таркибида яна қатор расмийлар ўрин олган эди.

 

@rost24_uz_bot — Хабар йўлланг. Сизнинг хоҳишингизга кўра ҳар қандай маълумот сир сақланади
9
Изоҳ қолдириш
Изоҳлар
19.08.2022 15:03
Барчасининг зиёратлари қабул бўлсин!