Амалдорлар унутган қишлоқдан репортаж

18.08.2022 11:05

Қадди букилган симёғоч, сувсиз ариқ, лой кўчалар, сувсизлик сабаб тарқалган касаллик... Телевизордаги ислоҳотлар етиб боришидан умидвор чамбилликлар бугун қандай яшамоқда?

Бу қишлоқда энг катта қилинган ислоҳот - йўлга тош тўкилгани бўлган.  Rost24.uz мухбирлари томонидан тайёрланган «Маҳаллангизда муаммо борми?» лойиҳасининг навбатдаги сони — Қашқадарё вилояти, Қамаши тумани, «Баландчайла» маҳалласи, Чамбил қишлоғида ўтказилди.

Чамбил. Бу қишлоқ одамларидан кейинги ўзгаришлар, ислоҳотлар ҳақида сўрасак, «йўлимизга шағал тўкканди», деб хурсанд бўлади. Лой кўчаси, тош кўчага айланганига ҳам шукр қилади. На мактаб бор, на боғча, на газ, на электр… Ичимлик сувини узоқлардан амаллаб олиб келтиради, лекин, тоза сув танқислиги сабабли касаллик ҳам чиқаётгани улар кўнглига ғулғула солади...

Миллиардларни турли «инновацион» лойиҳаларга, тадбирлару, қишлоқни ривожлантириш бўйича анжуманларга сарфлаётган, кондиционерли хоналарда ўтирган амалдорлар, Ўзбекистонда шундай қишлоқларда одамлар ҳамон яшаётганидан хабари йўқ деб ўйлайсизми!? Шунчаки, билмасликка олиш қулайроқ...

Ўзини ҳамшира деб таништирган аёлнинг айтишича, сувсизликдан аҳоли ичида касаллик тарқалган. “«Кана» касал ҳам, бошқа касал ҳам кўп. Масалан, шу сувсизлик ортидан бир неварам март ойидан бери Тошкентга бориб даволаняпти»,— дейди у.

Қишлоқ кишилари бири туман ҳокимлигига бир неча марта — янги трансформатор, йўл, яроқли симёғоч ва бошқа масалалар бўйича мурожаат қилганликларини айтади. Бироқ, бирор амалий жавоб бўлмаган:

 «Мурожаат қилганимизда фалон куни боришади, пистон куни боришади. Ҳеч бўлмаганда, трансформатор қўйиб беришади, дейишганди. Мана ҳали бери натижа йўқ. (Баландчайла) маҳалламизга қарасак, анча ўзгаришлар бўлган, лекин бизнинг (Чамбил) қишлоғимизга етиб келмаган».

Чамбилликларнинг ҳаёт тарзини видеода кўринг ва хулосани ўзингиз беринг!

@rost24_uz_bot — Хабар йўлланг. Сизнинг хоҳишингизга кўра ҳар қандай маълумот сир сақланади
3
Изоҳ қолдириш
Изоҳлар