Бош вазир қабулхонаси ва Халқ қабулхоналари халқ ишончини оқлаяптими? Агар улар самарали ишлаётган бўлса нега шикоят ва аризалар сони камаймаяпти? Белгиланган вазифасини тўла тўкис бажара олмаса кимга ёки нимага керак бундай тизим? Мазкур ташкилотларни халқ боқади-ю, аммо у ерда ўз мурожаатлари учун жавоб тополмайдими?
Саволлар кўп, аммо жавоб берадиган мутасаддилар борми?..
Бош вазир қабулхонаси ёки Халқ қабулхонаси самарасиз ташкилотга айланиб улгиргандек.
Rost24.uz нашрига ҳам ҳар куни ўндан ортиқ марожаатлар келиб тушади. Мурожаатчиларнинг деярли барчаси оммавий ахборот воситасига келгунга қадар Бош вазир қабулхонаси, Прокуратура, халқ қабулхоналарига ўнлаб хатлар ёзгани ва натижа бўлмаганини иддао қилади. Аслида, бугунги ислоҳотлар натижаси ўлароқ маҳалла муаммолари маҳалланинг ўзида ҳал этилиши керак. Амалда аксарият ҳолларда маҳалланинг оддий мактаб, боғча, йўл таъмири, дарахтларнинг ҳокимлик томонидан аёвсиз кесилишини олдини олиш каби муаммолари нафақат маҳалланинг ўзида, балки йигирмага яқин давлат ташкилотларига югуриб хат ёзилганда ҳам ҳал қилинаётгани йўқ.
Оқибатда одамлар оммавий ахборот воситасини муаммо ҳал этиб берувчи восита, журналистни эса жамоатчилик фаоли сифатида кўрмоқда. Одамлар солиқлари эвазига яшаётган ташкилотларнинг гўёки одамларнинг муаммоси билан шуғулланишга вақти йўқдек.
“Юксалиш” умуммилий ҳаракати мустақил мониторинг ва баҳолаш гуруҳининг навбатдаги йиғилишида айнан мана шу масалалар бўйича савол ўртага ташланди.