Бюджетдан 2,6 млрд олмоқчи бўлган Акмал Саидовга Инновация вазири қарши чиқди

05.08.2022 11:26

Баъзи талон-тарожликлар очиқчасига амалга оширилади. Бироқ, уни тўхтатиб қолувчи куч топилмайди. Акмал Саидов раҳбарлик қилаётган лойиҳага 2,6 млрд сўм маблағ ажратиш сўралган эди. Инновация вазирлиги бунга эътироз билдириб, 1 млрд 932 млн сўм маблағ ажратишни таклиф қилди.

Куни кеча, Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳайъати йиғилиши бўлиб ўтди. Унда Акмал Саидов ўзи раҳбарлигидаги лойиҳа - «Янги Ўзбекистон тараққиёт стратегияси» китобининг мобил иловаси ҳамда Янги Ўзбекистон луғатини ишлаб чиқиш учун Инновация вазирлигидан 2,6 млрд сўм маблағ ажратиш сўради.

Инновацион ривожланиш вазири Иброҳим Абдураҳмонов йиғилиш давомида, ушбу йирик суммани ажратилиши бўйича қуйидагича эътироз билдирган:

“…Лойиҳа нотўғри қилинганини кўриб турибман. Мобил илова 269 миллион сўм, қарийб 300 миллион сўм дейлик. Президентимиз асарни ёзиб қўйган бўлсалар, уни ёзиш керак бўлмаса, унга битта сўз қўшилмайди. … Бу пул қаерга ишлатилади, нега бунча маблағ?...», деди вазир.

Бироқ вазирликнинг йиғилишдан кейинги баёнотига кўра, лойиҳа рад этилмаган. Аксинча, кенгаш уни амалга ошириш учун 1 млрд. 932 млн. сўм маблағ таклиф этган.

Қўшимча қилиб, шуни айтиш мумкинки, Акмал Саидов тайёр китобнинг мобил иловаси учун сўраган маблағга бир мактабни замонавийлаштириб таъмирлаш мумкин. Дастурчи мутахассисларнинг фикрича Акмал Саидов сўраган маблағга 150 минг сўздан иборат ўнлаб электрон луғатлар яратиш мумкин. Шунга қарамай, Инновация вазири Акмал Саидовнинг ғояси учун қарийб 2 млрд. Сўм маблағ ажратишини маълум қилган.

Бу эса ижтимоий тармоқлар фойдаланувчиларининг муҳокамаларига сабаб бўлаяпти. Бир қатор мутахассислар бу иловани яратиш унча катта маблағ талаб этмаслигини ва бу пуллар бошқа керакли лойиҳаларга йўналтирилса кўпроқ самара беришини ёзишмоқда. 

Жумладан, Тойлоқлик ўқувчи Аброрхон Аҳмадхонов «Агар биз телефонларда кўриб юрган иловаларга ўхшаш бўлса, шуни ўзим текинга ясаб бераман. Вазир боболарга айтинг, бир машина пулни давлатдан олишга эҳтиёж йўқ» дея фикр билдирган ўз каналида .

 

@rost24_uz_bot — Хабар йўлланг. Сизнинг хоҳишингизга кўра ҳар қандай маълумот сир сақланади
17
Изоҳ қолдириш
Изоҳлар
07.08.2022 11:45
Навоий шахрида Ногиронлар жамияти электр энергиядан телефондан карздорлик учун узиб куйилган.Навоий шахрида 4 мингдан ортик ногиронлиги булган шахслар бор булиб дори дармонга мухтлж. 1 гурух ногирони Б.Якубов операцияга мухтож пул маблаги йук Президентнинг ПК.57 Карори буйича ищ уринлари яратиш учун бир неча марта мурожаат килинди лекин хеч кандай натижа булмади.
06.08.2022 05:28
Демак, Акмал Саидов фирибгар ўғри экан-да..
06.08.2022 04:44
Ўтган даврларга назар ташласак, хамма президентлар китоб ёзишган. Президент ишлаб турган вақтда бу китоблар роса "кўк" ларга кўтарилган ! Кейин эса дўконлардан, кутубхоналардан йиғиштириб олиб қаергадир олиб кетилган. ва бу китоблар хақида унутилган. Албатта китоб яхши бўлса халқ уни сақлайди ва унутмайди ! Хаммаси яхшиликка бўлсин !
06.08.2022 00:40
Президент нима деяптию буни килаяетган ишини каранглар, битта илова учун почти 2 млрд сум.,...,
05.08.2022 20:33
Рахмат жуда тўғри таклиф
05.08.2022 19:19
to'g'ri gap
05.08.2022 16:56
Sharmandalar
05.08.2022 16:53
Ахмокгарчилик