Қишлоқ болаларининг оддий ҳаёти — Ямоқ кўйлак, йиртиқ калиш, тезак терган қўллар

01.08.2022 12:57

Қашқадарё. Тонг.

Беҳруз уч ой ёзни оиласи билан қишлоқдаги тенгдошлари каби “Оққишлоқ”даги тепаликда қўй боқиб ўтказади.

Бу ерларда "свет"  ва газ тушунчалари мутлақо бегона…

 

Беҳруз қўшни яйловга ўтиб кетган улоқчасини оёқларини ечмоқда. Одатда қўшнилар бегоналар қўй қўзиларини ўз ерларида тутиб олса, оёқларини боғлаб қўяди.
Беҳрузнинг акаси қўйларни далага олиб чиққунча у онаси билан уйда қолиб қўй тезакларини, яъни қийларни элашади.

Бу кўриб турганингиз қўйхўрадаги қийлар.

Беҳрузларнинг оиласи қишда уни ёқиб исинади. Ортиқчасини сотади.

Ака-ука чўпон болалар қўйларни текинга боқмайди. Улар яқинларининг  қўйларини боқиб бериб, пулини шаҳарда ўқиётган акаларига юборишади.

Мол тезаклари болалар учун катта бойлик. Улар ярим кун терган тезакларини эшакка ортиб уйга элтадилар. Тезакдан топилган пуллар ҳам шаҳарда шартнома асосида ўқиётган акаларига жўнатилади.
Бўш вақтида тупроққа қоришиб копток тепаётган қишлоқнинг ғайратли болаларининг кўнглида қачондир шаҳарга бориб "катта одам" бўлиш орзуси ётади.
Ойлаб чўмилмай юрган бу болаларга кийим алиштириш ҳам баъзан ойларга чўзилади. Янги кийим кийишга хоҳиш бўлса-да, кўпинча имкон йўқ. Ямоқ кийим кийиб, тезак кўтарган елкаларига бир кун "шамол" тегишига ишонадилар.
Қишлоқ болаларининг деярли ҳар кунги одатий юмуш бу. Қуёш чиқмасдан тонгда турасан ва қуёш ботиб қоронғу тушавергач сурув ҳайдаб уйга қайтасан.

 

 

 

@rost24_uz_bot — Хабар йўлланг. Сизнинг хоҳишингизга кўра ҳар қандай маълумот сир сақланади
5
Изоҳ қолдириш
Изоҳлар
02.08.2022 11:08
Bu nafaqat Qashqadaryoda, Jizzaxda ham shu ahvol, chunki hoʻkimimiz futbol oʻynashdan boshqa narsani bilmaydi
02.08.2022 11:06
Ёшим 50дан ошди, менинг болалигим хам шундай ўтган. Хозир фарзандларимники шундай етмоқда. Биламан, эртага бир кун келиб шаҳарга чиқишса, АВАТАР деб масхара қилишади. Шу сабаб нажот ИЛМда эканлигини тинмай уларга тушунтириб боряпман.
02.08.2022 07:11
Raxmat silarga haqqitdan sharoti ogir juda yollarga etibor berib yoshlarga sharoit yaratib berish kk
02.08.2022 02:51
Salom zurmsilar yashang bor haqiqatni yortib beribti Yangi O'zbekistoni qurayabmiz deb pirzendimiz aytayabti endi sal sharoitlarni togrilash payti keldi harkat qilaylik