Аксар аҳолиси мусулмон бўлган давлатда АҚШ элчиси илк баёнотидаёқ ЛГБТни қўллашини билдириши дипломатик тўғри йўлми?
АҚШ дипломатининг бу позицияси ўзбекистонликлар учун ҳақорат бўлиб туюлиши мумкин.
Маълумки, ўзбек жамияти бу каби қарашларни қабул қилмайди. Нечи йиллардан буён миллатга ёт бўлган унсур сифатида, Ўзбекистонда бу ғоялар тарғиботига буткул қарши курашиб келинади.
Элчи бўлиб келаётган давридаёқ бераётган бу баёноти аҳолининг аксарият қисми қоралайдиган жамиятни жунбушга келтириши мумкин.
Ўз навбатида, АҚШнинг янги элчиси Жонатан Хеник бу баёноти билан Ўзбекистондаги илк давриданоқ нотўғри қадам ташлаганини англатади. Дипломатлар одатда, ҳар бир жамият тош-тарозисини ўлчаб кейин фикр билдирар эди.
Жонатан Хеник жаноблари Ўзбекистонда ноанъанавий жинсий ориентацияга эга бўлган шахслар ҳуқуқларини ҳимоя қилишни қўллаб-қувватлашини очиқ айтиб турган илк АҚШ дипломати бўлиб тарихга киради.
АҚШ Сенатининг ташқи ишлар комитети эшитувида нутқ сўзлаган Жонатан Хеник шунингдек, ўз нутқида икки давлат ўртасидаги ўзаро алоқаларни янада мустаҳкамлашга хизмат қилиши таъкидлаб ўтаркан, жумладан, демократик институтлар, фуқаролик жамияти, оммавий ахборот воситалари, қонун устиворлиги ва инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишда, айниқса, заиф қатлам аёллар ҳуқуқи ва кичик этник гуруҳ, диний озчилик ҳуқуқларини ҳам ҳимоя қилишини билдирган.
Кузатамиз, воқеалар ривожи қандай давом этади...