Мижозларга янада сифатли ва замонавий хизматлар кўрсатиш мақсадида,“PricewaterhousCoopers“ хорижий консалтинг компанияси билан ҳамкорликда стартегия ишлаб чиқилди, деб хабар бермоқда АТБ «Қишлоқ қурилиш банк» ахборот хизмати. Унда банкнинг технологик инфратузилмасини модернизация қилиш ҳамда банк операцияларини марказлашган ҳолда амалга ошириш бўйича қатор лойиҳалар ишга тушириш кўзда тутилган. Асосий тамойил банкнинг барча жараёнлари ва хизматлари мижозлар манфаатига йўналтирилган бўлиши лозим.
Ягона МФО технологияси мижозлар учун янги имкониятлар дегани!
Ягона МФО технологияси бир вақтнинг ўзида мижоз ва банк учун қатор афзалликларга эгалиги билан аҳамиятлидир.
Жумладан:
Бир сўз билан айтганда, банкда Ягона МФО технологиясининг жорий қилиниши мижозлар учун максимал қулайлик яратилишига, хизмат кўрсатиш тезлиги ва сифатини янада оширишга хизмат қилади.
Маълумот учун: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 12 майдаги «2020-2025 йилларга мўлжалланган Ўзбекистон Республикасининг банк тизимини ислоҳ қилиш стратегияси тўғрисида»ги ПФ-5992-сонли ҳамда «Рақамли Ўзбекистон-2030 стратегиясини тасдиқлаш ва уни самарали амалага ошириш чора тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-6079-сонли фармонлари ижроси бўйича банк томонидан рақамлашган замонавий банк бизнеси ва хизматлари жорий қилинмоқда.
Реклама ҳуқуқи асосида