Қишлоқ болалари ҳаёти бугун далаларда ўтмоқда.
Rost24.uz сайти кимсасиз нўхот далаларида кунлик ишда меҳнат қиладиган болалар ҳаёти билан яқиндан танишди. Очиғи, шаҳардаги тадбирбозликлардан қочиб, узоқ овуллардаги ҳаёт тарзини сизга таништириш учун олис қишлоқлар томон йўлга чиқдик.
Борар манзилимиз замонавий ёки қадимий шаҳарларига эмас, балки олис қишлоқларнинг оддий ҳаёт тарзи ўзига тортди.
Лавҳамиз Самарқанд вилоятининг Пайариқ туманидаги "Накурт" қишлоғи далаларидан тайёрланди. Унда биронта ортиқча безаш, бўяш йўқ. Шунинг учун, ундаги қаҳрамонларни кўриб, ҳали ҳақ-ҳуқуқини билмайдиган, руҳан тушкун ёшлар экан, деган фикрга борманг. Уларни шунчаки, ҳали мурғак ўқувчи ёшлар экан, деб қабул қилинг.
Чунки, кўпчилиги ҳаётни энди англай бошлаган, меҳнати ҳалол эртанги кун эгалари, халос.
Даврон исмли болакай, шу йилдан бошлаб нўхот теришга чиқишни бошлаганини айтди:
— Шу йилдан чиқишни бошладим. Биринчи чиққандаги қийинчиликни айтмаса, ҳозир қийналмайман. Бу ишнинг яна бир томони, теришга келдингизми тудадан қолмай, охиригача ишлашингиз керак, — дея орзуларидан сўз очади. — Орзуларим катта. Насиб этса катта ўқишларга кириб, катта ишларда ишласам, дейман.
Кейинги қаҳрамонимиз, беш йилдан бери нўхот теришга чиқадиган, мактаб ёшидаги ўқувчи қиз бўлди. У чарчаб, қўлларимиз оғриган пайтда чарчоқларни яқинларим билан бир-биримизга кўмаклашиб енгамиз, дейди:
— Шу йилги чиққаним билан ҳисобласак, беш йил бўлади. Бу ерда кўпчилик нўхот экади. Шунинг учун, бир биримизга ёрдам берайлик, озгина бўлса ҳам фойдамиз бир-биримизга фойдамиз тегсин деган мақсад ҳам бўлади. Нўхот жараёнларида қийинчилик йўқ десам, ёлғон гапирган бўламан. Ҳар ишнинг ўзига яраша машаққати бўлгани каби, бу ишда ҳам қийинчиликлари бор. Яхшиям, яқинларимиз, дўстларимиз бор, қийналган пайтимизда, қўлимиз, белларимиз оғриб кетган пайтда бир биримизга кўмаклашиб, вазиятдан чиқамиз. Насиб этса, нўхот мавсуми тугагандан сўнг, ўзим қизиққан кимё-биология фанларини яхши ўқишга ҳаракат қиламан, — дейди у.
Биз билан суҳбат қилганлар ичида, энг ҳайратда қолган қаҳрамонимиз Севинч исмли қиз бўлди. У бизга келажакда актриса бўлишини айтади:
— Актриса бўлишга қизиқаман. Дилноза Кубаева, Лола Элтоеваларга ҳавас қиламан, — дейди Севинч.
Юртим, сенга шеър битдим бу кун,
Қиёсингни топмадим асло.
Шоирлар бор, ўз юртинг бутун
Олам аро атаган танҳо.
Улар шеъри учди кўп йироқ,
Қанотида кумуш диёри.
Бир ўлка бор дунёда, бироқ
Битилмаган достондир бори:
Фақат ожиз қаламим маним,
Ўзбекистон – Ватаним маним!
Хулоса қилиб айтсак, болаларининг орзулари бир олам. Уларда муаммолар ҳам йўқ эмас, уни лавҳамизда кузатиб, балки сезиб қоларсиз…
Биз бор манзарани борлигича олиб чиқдик.