Сариосиёда номаълум касаллик туфайли айни пайтгача 50 дан зиёд от нобуд бўлгани, яна ўнлаб отлар касаллангани айтилмоқда
Сурхондарё вилояти, Сариосиё тумани, Шабнам маҳалласи, "Вочах" қишлоғида аҳоли асосан зотдор — йилқичилик парвариши билан шуғулланади.
2022 йилнинг март ойидан бошлаб отлар номаълум касалликдан нобуд бўла бошлаган. Маҳаллий аҳолининг Rost24.uz'га маълум қилишича, бу жонуворлар кучли темпуратура қилиб, нафас олиши қийинлашиб узоғи билан 10 кун мобайнида ўлиб кетяпти.
— Жуда кўп отлар харом ўлди, тойчоқлар етим қоляпти. Шахсан менинг зотдор отларимдан 15 таси ўлди уларнинг ҳар бирининг нархи бозорда 20 миллион сўм атрофида эди, — дейди қишлоқда яшовчи Дилмурод Абдураҳмонов. — Бошқа қишлоқдошларимнинг ҳам отлари 40 дан ошиғи вирус тегиб ўлиб кетди. Қишлоғимизда 50 дан ортиқ “Қорабайир” зотдор отлари энди йўқ. Бундай ҳолат эса афсуски, давом этаяпти. Отларимиз қирилиб кетаяпти.
Қишлоқ аҳли бу борада Сурхондарё вилояти Сариосиё тумани Ветеринария тиббиёт бирлашмаси бўлимига, Сариосиё ветеринария лабараториясига ва бошқа туман ветенар врачларига мурожаат қилганини, аммо мурожаатлардан ҳеч бир натижа чиқмаётганини айтади. Маҳаллий аҳоли отларни номаълум касалликдан қутқариш учун миллионлаб маблағ сарфламоқда. Бироқ тавсия қилинаётган дори дармонлар, муолажалардан даво топилмаяпти.
“Отларнинг қирилиши давом этмоқда, ветернар ходимлар дори сотиш билан овора, лабаратория ходимлари эса ўлган отларни ички аъзоларини олиб келинглар, деб йилқичилардан пул олиш билан овора. Наҳот Ўзбекистонга номаълум касаллик кириб келгану уни аниқлайдиган бирор бир мутахассис йўқ бўлса. 2022 йили 10 июнь куни вилоят ҳокими қабулхонасининг 1088 ишонч телефони рақамига ҳам мурожаат қилдик, аммо натижа бўлмади”, дейди қишлоқ аҳли.
Ўзбекистонга номаълум касаллимк кириб келдими ё…